Юрак учун энг фойдали нарсалар нима эканлигини биласизми? Инсон кунига 70-100гр қора кишмиш — шувулғони майизини еб юриши юрагига кони фойда бўлади. Мевалардан хурмо еб юриш ҳам худди шундай самарага эга. Ўрикни эса чекланмаган миқдорда истеъмол қилиш мумкин. Ундан фақат фойда бор.
Сабзавотлардан картошкани буғда пишириб, яхшилаб эзиб, унга туз ва сариёғ қўшиб (60-100гр) ҳамда бир боғ кашнични тўғраб, суви қочган нон билан истеъмол қилиш мумкин. Полиз экинларидан қовунни чекланмаган миқдорда есангиз бўлади. Бошоқли ўсимликлардан — донлардан нўхат, ловия, мош, гуруч, маккажўхори тановул этиб туриш тавсия этилади.
Яна нималар юрак учун фойдали?
Ичимликлардан узоқ қайнаган ўрик суви жудаям фойдали. Бундан ташқари, 100 гр асални 1 литр совуқ сувга солиб, паст оловда 600-700 гр сув қолгунча қайнатиш ва уни чой ўрнида ичиш лозим. Сабзидан, тутдан ва бошқа мевалардан пишиларган шинниларни суви қочган нон билан тановул қилиш керак. Шунингдек, маълум миқдорда оқ қанд, шакар истеъмол қилиш ҳам мумкин.
Овқатлардан асосан суюқ ва сувселлик, бироқ қовурилмаган овқатларни ейиш тавсия этилади. Масалан, қиймали таомлар, қўй чарвиси (100-150 гр) солинган шўрва, мастава ва угра ош кабилар жуда фойдали ҳисобланади. Қуюқ овқатлардан ширгуруч, ёғли ичак солинган шовла, манти, хоним, фақат пиёзгина қовурилган серсабзи палов тановул қилинади. Овқатларни ош кўклари, шакароб, мурч, қатиқ, зира, сиркалар билан истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.
Беҳи уруғини янчиб, истеъмол қилиш юрак ҳасталигига даво. Помидор унинг фаолиятини яхшилайди. Мазкур аъзо хасталикларининг барча турларида, диққинафас ҳуружида, истисқо хасталигида хурмо истеъмол қилиш кони фойдадир.
Қадим-қадим замонларданоқ табиблар бир қанча хасталикларга дўлана мевасини тавсия этганлар. Чунончи, юрак-томир ҳасталиклари, бош айланиши, пешоб тутилиши, томирлар касаллиги ҳамда қувватсизликда дўлананинг шифобахшлик хусусияти каттадир.
Маълумки, юрак киши танасидаги барча оғирликни ўз зиммасига олган аъзодир. Шундай экан, ҳар қандай юрак ҳасталигини даволашда овқат миқдорини ва қувватини бироз камайтириб истеъмол қилиш лозим.
Чапақай одамларнинг юраги ва юрак мушаклари фаолияти ўнақай одамларникига нисбатан бақувватроқ бўлади. Бироқ, ўнақай одамларнинг ўпкаси ва ўпка атрофидаги мушаклари чапақай одамларникига нисбатан бақувватроқдир. Юрак, ўпка касалликларнии давоалашда буни албатта ҳисобга олиш керак.
Абдулазиз Саиднуриддин ўғли қаламига муносиб
«Ўзбек халқ табобатидан ўгитлар»
китобидан олинган.
Мавзу бўйича:
