Жуда керакли мавзуни ёритишда давом этамиз. Аввалги чиқишимизда «Шамоллаш ва унинг сабаблари» ҳақида гапирган эдик. Бугунги мавзу эса ҳафа бўлиш ва сиқилиш оқибатлари ҳақида кечади. Диққат билан ўқишни тавсия қиламиз.
Ҳафа бўлиш ва сиқилиш оқибатлари нимага олиб келади?
Эътиборингизга бир неча жиҳатларни санаб ўтамиз. Зеро, ҳар бирининг замирида фикр юритиш ётибди.
Ўткир респираторли касалликларнинг сабаблари
ОРВИ касаллигининг келиб чиқиши ҳам гриппники билан ўхшаш. Фарқи шундаки, ўткир респиратор вирусли касалликлар кутилмаган вазиятлардан келиб чиқади. Яъни, нимадандир чўчишдан, кучли қайғуга тушушдан ва қўрқишдан. Бу турдаги дардлар жуда тез ривожланади, инсон ҳарорати кўтарилади ва симптомлар кучаяди.
Температура унча юқорига кўтарилмасдан туриб, ривожланадиган «шалпайган» касалликлар мунтазам чарчаш ва қўрқувни босиш натижасида пайдо бўлади.
Нафас олиш йўлларининг касалланиш руҳияти
Инсон нафас олиш органлари билан боғлиқ касалликлар болаларда ҳам, катталарда ҳам кузатилади. Лекин, айримлари фақат болаларга хос бўлади, айримлари эса катталарга хос. Бироқ, уларнинг барчаси руҳиятга бориб тақалади. Келинг, уларнинг асосий сабабини кўриб чиқамиз.
Уларнинг асосий сабаби — чарчаш! Ҳа, чарчаш. Катталар кўпроқ пневмония ва туберкулезга чалинишади. Чунки уларда қуйидагилар ҳукмрон бўлади:
— эски яралар ва ҳафа бўлиш;
— ҳаётдан норози бўлиш;
— ҳар хил турдаги руҳий чарчаш;
— қувончсиз онлар билан яшаш;
Қайси ҳолатларда пневмония ривожланади?
Қуйидаги ҳолатларда:
— мажбуриятларнинг ортиб кетиши;
— дам олишсиз ишлаш;
— ҳайдаб юборилган ҳисни туйиш;
— қаттиқ қайғуга ботиш;
— ниманидир йўқотиш, ҳафсаланинг пир бўлиши;
— кучсиз эканлигини ҳис қилиш, ўз ҳаётини ўзгартиришга имкони бўлмаслик;
— хоҳишлари қониқилмаган;
— ўз айбини унута олмаслик.
Яна бир гап: агар шунча санаб ўтилган нарсаларга бу дунёдан қониқмаслик ҳам қўшилса — «пишди» буёғи. Қарабсизки — бронхал астма тайёрда! Бунақа тоифали одамларни «ўлжа» бўлганлар деб аташади. Ёки ўзи ҳақида қайғура олмайдиган, ўта виждонли, меёридан ортиқ масъулиятлилар ҳам дейишади.
Кимлар туберкулез билан касалланади?
Туберкулез билан эгоист инсонлар касалланади. Ҳаётидан норозилик ёки салбий ҳис-туйғулар билан яшаш — ушбу касалликнинг асосий руҳий сабабибир. Ҳар бир одам «Кох палочка»лари билан рўбарў келади. Аммо, фақатгина атрофдан норозилар бу касалга чалинишади.
Ҳафа бўлиш ва сиқилиш оқибатлари нималарга олиб келиши ҳақида билиб олдингиз.
Мана шунақа гаплар …