Аҳолиси бўйича дунёдаги энг катта шаҳарлар

дунёдаги энг катта шаҳарлар

Ҳар йили Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро маъмурий идоралар аҳолининг сони, шаҳар ва қишлоқ инфратузилмаларидаги ҳолатлар бўйича вазиятни назоратга олиб туради. Турли қитъалардаги ҳаёт тарзи ҳам эътибордан четда қолмайди. Одатда бунақа статистик кўрсаткичлар ҳар йили декабрь ойида ёки январь ойларининг бошларида чоп этилади. 2023 йилнинг январь ҳолатига кўра, Ер юзида 8 миллиард инсон яшаётган экан. Бугун эътиборингизга аҳолининг сони бўйича дунёдаги энг катта шаҳарлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Дунёдаги энг катта шаҳарлар қайсилар?

1-ўринда. Токио, Япония

Бу шаҳарда 37 435 000 киши яшайди. Шунга қарамасдан одамлар сони ортиб бориши охирги пайтларда камайиб бормоқда. Буни аҳолисининг қариши ва туғилиш камайиб кетиши билан боғлашмоқда. Бундан ташқари, ҳукумат кўплаб корхоналарни Токиодан чиқиб кетиши учун махсус солиқ имтиёжларини ҳам таклиф қилган.

2-ўринда. Жакарта, Индонезия

Дунёдаги энг йирик ислом давлатининг пойтахтида 33 756 000 киши яшайди. 85,5 % аҳоли мусулмонлардан иборат. 5,2 % — протестантлар, 4,8 % — католиклар, 3,5 % — буддистлар ва 1 % — индуистларни ташкил қилади.

3-ўринда. Деҳли, Ҳиндистон

Ҳиндистон пойтахтида ҳозир 32 226 000 та одам истиқомад қилади. 2028 йилга бориб, бу шаҳарда 56,4 миллион одам яшаши тахмин қилинмоқда. Бу кўрсаткич жаҳонда 1-ўринни белгилаб беради.

4-ўринда. Гуанчжоу, Хитой

Мазкур чин юрти шаҳрида 26 940 000 одам яшайди. Бу шаҳар Хитойнинг сиёсий, иқтисодий, фан-техника, таълим, маданият ва транспорт маркази ҳисобланади.

5-ўринда. Мумбай, Ҳиндистон

Ҳиндларнинг яна бир йирик шаҳри Мумбайда 24 973 000 та инсон истиқомад қилади. У дуёдаги энг йирик халқаро қатновлар бўлаги ҳисобланиб, Ҳиндистон ғарбидаги энг катта порт ҳамдир.

Топ-10 рўйхатда яна қайси шаҳарлар бор?

Аҳолиси кўплиги бўйича йирик шаҳарлар ҳақида маълумотларимизни давом эттирамиз. Демак,

6-ўринда. Манила, Филиппин

Ушбу шаҳарда 24 922 000 та инсон яшайди. Дунёдаги энг зич жойлашган ўлка ҳисобланади. Ўзининг тарихига кўра, бу диёр кўплаб урушларни кўрган. Натижада архитектураси, трихий ва маданий ёдгорликларни бузилиб кетган.

7-ўринда. Шанхай, Хитой

Чин юртининг яна бир шаҳри Шанхайда 24 073 000 та одам истиқомад қилади. Хитойнинг жуда муҳим маданият маркази ва энг йирик денгиз порти ҳисобланади.

8-ўринда. Сан-Паулу, Бразилия

Бразилия давлатининг мазкур шаҳрида 23 086 000 одам яшайди. Атлантика океани қирғоқларидан 70 км масофада жйолашган. Сан-Паулуда қадимги музей ва черковлар сақланиб қолган.

9-ўринда. Сеул, Корея Республикаси

Бу шаҳарда 23 016 000 инсон истиқомад қилади.

10-ўринда. Мехико, Мексика

Ушбу шаҳарнинг аҳолиси 21 804 000 ни ташкил қилади.

Топ-20 рўйхатда қайси шаҳарлар бор?

11-ўрин. Нью-Йорк, АҚШ — 21 509 000 та одам
12-ўрин. Коҳира, Миср — 20 296 000
13-ўрин. Дакка, Бангладеш — 18 627 000
14-ўрин. Пекин, Китай — 18 522 000
15-ўрин. Калькутта, Ҳиндистон — 18 502 000
16-ўрин. Бангкок, Тайланд — 18 007 000
17-ўрин. Шэнжэн, Хитой — 17 619 000
18-ўрин. Москва, Россия — 17 332 000
19-ўрин. Буэнос-Айрес, Аргентина — 16 710 000
20-ўрин. Лагос, Нигерия — 16 637 000

Туркиянинг Истанбул шаҳри эса 21-ўринда, ўзининг 16 079 000 аҳолиси билан.

Кўриб турганингиздек, дунёдаги энг катта шаҳарлар шулар саналади. Кейинги ўринларда Карачи, Бангалор, Лос-Анжелес, Хошимин каби шаҳарлар жойлашган.

846 марта ўқилди