Бизнесни нима қутқаради?

бизнесни нима қутқаради

Биз XXI асрда яшаяпмиз. Бизнес асрида. Кидир нимадир сотяпти ёки хизмат кўрсатяпти. Буни тадбиркорлик фаолияти деб ҳам аташ мумкин. Лекин кўп ҳолатларда ўша бошланган бизнес охирига етиб бормаяпти. Банкрот ҳолати юзага келмоқда. Ўз-ўзидан савол туғилади. Бизнесни нима қутқаради? Нима қилсак у ўз йўлида давом этади, фойда келтиришни бошлайди. Бугунги чиқишимиз орқали шу саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Бизнесни нима қутқаради, аслида?

Ушбу мулоҳазалар Ўзбекистон шароитидан келиб чиқиб айтилмоқда. Уни қабул қилиш ёки қилмаслик ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Демак, давом этамиз.

Бугунга келиб, бизнес виртуал оламга яъни, Интернетга кўчиб ўтиб улгурди. Шу фактни тўғри қабул қилиш керак. Қабул қилмаган қолиб кетаверади. Шундай экан, имкон қадар бизнес ҳақида Интернетда «жар солиш» керак. У ерга яхшироқ кириб олиш зарур! Қандай қилиб? Бунинг учта йўли бор:

Биринчиси

Ижтимоий тармоқларда саҳифалар очиб, ўз бизнесингиз ёки тадбиркорлик фаолиятингиздаги маҳсулотлар ҳақида постлар беравериш керак. Уни ўқийдиган ёки эргашадиганлар барибир чиқади. Булар якунда салоҳиятли мижозларга айланишади. Муҳими мунтазам равишда нимадир бериб боравер.

Иккинчиси

Дарҳол веб сайт яратиш керак. Мазкур сайт сизнинг бизнесингиз ҳақида сизнинг ўрнингизга сўзлаб берсин. Энг муҳими шу сайтни Google ва Яндексга ўхшайдиган қидирув тизимлари «кўрсин». Қидирув натижаларида юқори ўринларда кўрсатсин. Ана шундагини сайт тўғри қилинган бўлади. Бу орқали мижозлар оқими давом этаверади.

Учинчиси (бизнесни нима қутқаради)

Шу саҳифалар ва веб сайтни реклама қилиш керак. Одамлар билиши учун тўғри таргетинг (ҳудуди, ёши, жинси, қизиқишлари ва ҳоказо) созлаш зарур. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар ва веб сайт оммалатириш лозим. Бўлди! У ёғига одамларнинг ўзи топиб келади, сизни. Бизнесингиз шу йўллар орқали «қутқариб» қолинади.

Имкон қадар, қисқа қилиб бизнесни ушлаб қолиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида маълумот беришга ҳаракат қилдик.

396 марта ўқилди