Саййидул истиғфор

саййидул истиғфор

Эътиборингизга Саййидул истиғфор матни ва маъносини ҳавола қиламиз. У ҳақидаги бошқа маълумотларни ҳам билиб оласиз.

Саййидул истиғфор маъноси билан

«Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу`у лака биниъматика ъалаййа ва абу`у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»

“Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди”.

Кимда-ким кўп истиғфор айтса…

Пайғамбаримиз алайҳиссалом истиғфорни кўп айтишнинг фойдалари ҳақида бундай деганлар:

“Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад, Имом Табароний, Имом Ҳоким ривоят қилган).

Қўшимча ўрнида …

Тўрт нарса сизни касал қилади…

Кўп гапириш…
Кўп ухлаш…
Меёрдан ортиқ ейиш…
Ҳаддан ортиқ севиш…

Тўрт нарса танангизни ишдан чиқаради…

Хафалик…
Баднафслик…
Доим ёмон нарсалар ҳақида ўйлаш…
Кечалари ухламаслик…

Тўрт нарса сизни бой қилади…

Ибодат…
Кўп истиғфор айтиш…
Садақа….
Аллоҳга ҳамд айтиш…

Тўрт нарса сени камбағал қилади…

Кундузи ухлаш….
Ибодатни тарк қилиш…
Дангасалик…
Ёлғончилик…

Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб
қўяди.

ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

Маъноси:
“Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:

“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади”.
(Имом Абу Довуд ривояти).

1 065 марта ўқилди