Испания чемпионатининг 11-туридан ўрин олган «Барселона» ҳамда «Атлетик» Бильбао клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 4:0 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, Дембеле 12-дақиқада ҳисобни очди. Ордан 6 дақиқа ўтиб эса, Серджи Роберто иккинчи голни урди. Роберт Левандовски ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Иккинчи бўлимда, аниқроғи 73-дақиқада Ферран Торрес тўртинчи голни уриб жамоасининг муҳим ғалабасига ҳисса қўшди.
Ўйиндан сўнг «Барса» бош мураббийи Хави ўйин тақдирини Дембеле ҳал қилгани ҳақида айтиб ўтди. Дарвоқе, Дембеле битта гол уриш билан бирга 3 та голлик узатмани ҳам амалга оширди. Унинг кўрсаткичи Испания чемпионатида энг яхшиси бўлиб турибди.
Энди рекордлар ҳақида. Каталонияликлар дарвозабони тер Стеген Ла Лиганинг стартидаги 11 та ўйиннинг 9 тасида гол ўтказмади. Бу ўзига хос рекорддир. Жамоа эса сўнгги 10 та ўйиннинг 9 тасини ютиб, тўплар нисбатини 27:1 кўринишга олиб келди. Биттагина мағлубият бор: у ҳам бўлса «Реал» Мадриддан.
Польшалик ҳужумчи бу сафар ҳам голини чиройли тарзда урди. Роберт очилишини кўрган Дембеле учта ўйинчи орасида узатмани амалга оширди. Левандовски тўпни қабул қилди ва 360 градусга бурилди. Якуний зарбани кучли йўллаб бильбаоликлар дарвозабонинини доғда қолди. Бу ҳужумчининг мавсумдаги 12-голи бўлди.
«Барселона» клуби юксак марралар сари одимламоқда.
Испания чемпионати, 11-тур
Барселона — Атлетик Бильбао 4:0
Голлар: Дембеле (12), Серджи Роберто (18), Левандовски (22), Ферран Торрес (73).
Барселона: тер Стеген, Серджи Роберто, Кунде (Алонсо, 63), Эрик Гарсия, Бальде, Бускетс, де Йонг, Педри (Ферран Торрес, 63), Гави (Кессиэ, 34), Левандовски (Фати, 63), Дембеле (Торре, 77).
Атлетик Бильбао: Унаи Симон, Де Маркос (Лекуэ, 60), Мартинес, Йерай Альварес, Берчиче, Эррера (Дани Гарсия, 21; Сансет, 60), Весга, Саррага (Венседор, 70), Уильямс (Рауль Гарсия, 70), Беренгер, Уильямс.
Огоҳлантиришлар: Де Маркос (16), Хави (28), Бускетс (71), Эрик Гарсия (78), Весга (89).
«Камп Ноу» стадиони.
