Илмни ўрганишдан уялмоқ тўғрисидаги ҳадис

илмни ўрганишдан уялмоқ

128-ҳадис

Анас ибн Моликдан: “Расулуллоҳ (сав): Муоз ибн Жабални уловларига мингаштириб кетаётганларида бундай дебдилар: “Эй Муоз ибн Жабал!” “Лаббайка, ё Расулуллоҳ ва саъдайка” дебжавоб берибди Муоз. Шу гапни уч бор қайтарганларидан кейин, “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу”ни чин қалбдан айтган одамгина Аллоҳ таоло дўзах ўтини ҳаром қилади”, — дебдилар. Муоз дебди: “Ё Расулуллоҳ, умидвор бўлсинлар, деб одамларга буни хабар қилайми?” Расулуллоҳ: “Агар умидвор бўлсалар…”, — деб гапларини охиригача айтмабдилар. Муоз бу гапни ўлими олдидан (ҳадисни яшириб гуноҳкор бўлиб қолишдан қўрқиб) тўла-тўкис айтиб берган.

Расулуллоҳ (сав) Муозга “Кимки Аллоҳ таолога ширк келтирмай рўбарў бўлса, жаннатга киради”, — деган эканлар. Шунда Муоз: “Одамларга бу хушхабарни айтайми?” – деган экан. “Йўқ, қаттиқ умид боғлашларидан қўрқаман”, — деган эканлар Расулуллоҳ.

(Яъни одамлар: “Аллоҳга ширк келтирмасак бас, жаннатга кирар эканмиз”, дебнотўғри ўйламасинлар”, — деган маънода бўлса керак) (яна қ. 129).

129-ҳадис

Ушбу ҳадисда 127-ҳадис мазмуни такрорланади.

51-боб

Илмни ўрганишдан уялмоқ

Мужоҳид айтганлар: “Уялган киши илм олмайди. Уялган киши ва мутаккаббир киши илм ололмайди. Ойша онамиз айтганлар: “Аёлларнинг яхшиси ансория аёллар. Динни теран ўрганмоқлари учун уларга ҳаё монелик қилмайди.

130-ҳадис

Умму Салама днган аёл бундай дейди: “Умму Салайм Расулуллоҳ (сав)нинг ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ таоло ҳақиқатни айтишдан уялмайди (шунингдек мен ҳам уялмайман). Аёл киши агар иҳтилом бўлиб (булғаниб) қолса, ғусл вожиб бўладими?” – дебсўради. Расулуллоҳ (сав): “Агар нам (маний) чиққанини кўрса”, — дедилар. Аёл юзини (уялиб) беркитди-да: “Ё Расулуллоҳ, аёл киши ҳам иҳтилом бўладими?” – деди. Расулуллоҳ: “Ҳа, бўлади (аёлда ҳам маний бор), нега бола онасига ўхшайди!” – дедилар” (яна қ. 282, 3328, 6091, 6121).

131-ҳадис

Абдуллоҳ ибн Умардан: “Расулуллоҳ (сав): “Дарахтлар орасида бир дарахт бор, баргини ташламайди, у мусулмонга ўхшайди, айтингларчи бу қайси дарахт?” – дедилар. Одамлар қишлоқларидаги бор дарахтларни санаб чиқдилар. Менинг кўнглимда “ хурмо дарахти” деган фикр ўтди. Лекин (айтишга) айтишга уялдим. Одамлар: “ Ё Расулуллоҳ, ўзингиз айтиб беринг! – дедилар. Расулуллоҳ (сав): “У хурмо дарахтидир”, дедилар. Мен кўнглимга келган бояги фикрни отам Умарга айтдим. Шунда отам (Умар): “Ўшанда айтганингда эди, менга фалон-фалон ишлар насиб бўлиб, яхши бўлар эди”, — дедилар (яна қ. 31).

262 марта ўқилди