Ибрагимович Роналду ҳақида

ибрагимович роналду ҳақида

Швециялик афсонавий ҳужумчи Златан Ибрагимович журналист ва ТВ бошловчиси британиялик Пирс Морган билан интервью чоғида кўп нарсаларни айтиб ўтди. Жумладан, Ибрагимович Роналду ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Португалиялик юлдузнинг Саудия Арабистони чемпионатига ўтиб кетиши борасида ўз фикрларини билдирди. Эътиборингизга, унинг араблар юртига кетаётган футболчилар хусусида айтган гапларини ҳавола этамиз.

Ибрагимович Роналду ҳақида нималар деди?

Гарчи, Швеция юлдузи Роналдунинг яққол исмини айтиб гапирмаган бўлсада, сўзларини шуни уқиш қийин эмас.

«Менга Хитойдан таклифлар бўлган. Бундан ташқари, Саудия Арабистонидан ҳам жиддий чақирувларни олгандим. Аммо, инсоннинг бу ҳаётдаги мақсади бўлиши керак, у нимани истайди ўзи? Мен аввал ҳам айрим футболчилар пайтида ўз бутсаларини михга илишлари кераклигини айтгандим. Агар шунақа қилишса футболчилик фаолиятларидаги энг юқори чўққига эришган бўлардилар.

Билиб қўйингки, сизни зўр иқтидорингиз билан эслаб юришлари керак. Ишлаб топган пулларингиз билан эмас. Акс ҳолда нима учун биз кун бўйи машғулотлар олиб боряпмиз? Қайси ҳислатимиз учун эътирофга сазовор бўляпмиз? Жавоб шуки — бу бизнинг иқтидоримиз эвазига, айнан шу ҳолатимиз билан бизни ёдда сақлаб қолишида».

Яна нималарни гапирди?

Златаннинг гапларига қараганда, айрим футболчилар ўз савияларини туширишлари керак эмасди. Яъни, бошқа кучсиз чемпионатларга ўтиб кетиш тўғри эмас экан.

«Ўйлашимча, энг юқори чўққиларга чиққан дунё футболи юлдузлари шу жойда тўхташлари лозим. Бирор даражага етишдими — бўлди. Пастки даражага тушиб, ўзларини камситмасликлари шарт.

Бу кўринишда футболчилик фаолиятни тугатиб бўлмайди. Албатта, айрим тоифадаги ўйинчилар кўпроқ пул ишлашни исташади, сабаби улар кам даромад топишади. Лекин топ даражадагилар эса бошқа», — дея якун ясади Ибра Роналдуга ишора қилгандек.

Ибрагимовичнинг футболдан кетиши

Эслатиб ўтамиз, «Ювентус», «Интер», «Барселона», ПСЖ, ва «Манчестер Юнайтед» клублари собиқ ҳужумчиси охирги клуби бўлган «Милан» сафида фаолиятини якунлаган. Ўшанда футболчини кузатгани 70.000 мухлис стадионга ташриф буюрганди. Унинг бу кетишини матбуот жуда чиройли, дея баҳоланган.

233 марта ўқилди