ЖЧ-2026 саралаши, Аргентина — Парагвай 1:0

жч 2026 саралаши

ЖЧ-2026 мусобақасининг саралаш баҳслари Жанубий Америка қитъасида давом эттирилди. Гуруҳ босқич 3-турдан ўрин олган Аргентина — Парагвай ўйини ниҳоясига етди. Қизиарли кечган беллашувда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, Месси ватандошларининг ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда ягона гол 3-дақиқада Отаменди томонида киритилди. Парагвай етрмасида жавоб голини уриш имкониятлари бўлсада, бунинг уддасидан чиқа олмадилар. Қолган дақиқаларда бошқа голлар урилмади. Мазкур гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб, Аргентинага муҳим 3 очкони тақдим этди.

«Интер Майами» клуби юлдузи Лионель Месси 53-дақиқада заҳирадан майдонга тушди. У учрашувни голсиз тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина 3 та турда 9 очко жамғариб, гуруҳда 1-ўринда кетмоқда. Иккинчи ўриндан 7 очко билан Бразилия жой олган. 3-ўринни 5 очко билан Колумбия эгаллаган.

ЖЧ-2026 саралаши, Жанубий Америка минтақаси
Аргентина — Парагвай 1:0
Гол: Отаменди (3).
Аргентина: Мартинес, Молина, Отаменди, Ромеро, Тальяфико, Де Поль (Ло Чельсо, 90), Мак Аллистер, Фернандес (Паредес, 80), Гонсалес (Окампос, 90), Мартинес, Альварес (Месси, 53).
Парагвай: Карлос, Рамирес (Рохас, 46), Гомес, Бальбуэна, Алонсо (Вильяльба, 76), Эспиноса, Кампусано (Охеда, 71), Санчес, Альмирон (Авалос, 86), Соса, Барейро (Санабрия, 70).
Огоҳлантиришлар: Фернандес (7), Алонсо (21), Барейро (50).
«Монументаль Антонио Веспусио Либерти» стадиони.

268 марта ўқилди