Азон қандай айтилади?

азон

Ҳар бир намоз ўқишдан олдин албатта азон айтилади. Уни айтиш кетма-кетлиги қуйидагича:

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!
Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!

Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ!
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ!

Ашҳаду анна Муҳуммадар расулуллоҳ!
Ашҳаду анна Муҳуммадар расулуллоҳ!

Ҳайя ъалас-солаҳ!
Ҳайя ъалас-солаҳ!

Ҳай-я ъалал фалаҳ!
Ҳай-я ъалал фалаҳ!*

Аллоҳу акбар!
Аллоҳу акбар!

Ла илаҳа иллаллоҳ.

* Бомдод азонида бу сўзлардан кейин икки марта «Ас-солату хойрум минан-навм» — «Намоз уқудан афзалдир» деб қўшиб айтилади.

Азон дуоси

Аллоҳума робба ҳазиҳид-даъватит-таммаҳ. Вас-солатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ. Ваддорожатал ъалиятар рофиъа. Вабъас-ҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ. Варзуқна шафа-ъатаҳу явмал қийамаҳ. Иннака ла тухлифул миъад!

Азон эшитганда

Саъд ибн Абу Ваққос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким азонни эшитганда, Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу. Розийту биллаҳи Роббан ва би Муҳамадин Расулан ва бил Ислами дийнан” деса, унинг гуноҳи мағфират қилинади, дедилар.

Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1. Азон айтилган вақтда.
2. Қуръон ўқилган вақтда.
3. Каъабани кўрган вақтда.
4. Ёмғир ёғаётганда.
5. Душманга йўлиққанда.
6. Зулм кўрганда.
7. Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8. Фарз намозини тугатганда.
9. Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
10. Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11. Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12. Шаъбон ойининг 15 — кечаси.
13. Арафа кунида.
14. Рамазоннинг кеча ва кундузида.
15. Ифтор вақтида.

3 686 марта ўқилди