Тошкентда SMM хизматлар — Телефон 977508030

тошкентда smm хизматлар

Замон кун сари ўзгариб, кундалик ҳаётимиз деярли электронлашиб кетди. Ҳамма ёқни смартфон, планшет ва гаджетларга босиб кетди. Бу табиийдир, бошқача йўли ҳам йўқ. Чунки, ривожланиб кетаётган бу дунёни ушбу қурилмалар орқали кузатиб бориш мумкин. Турмуш тарзимизга ижтимоий тармоқлар ҳам кириб келди. Уларни Social Media деб атаймиз. Фейсбук, Инстаграм, Телеграм ва ҳоказо тармоқлар бутун аудиториянинг жамланадиган жойига айланиб улгурди. Биз Тошкентда SMM хизматлар деб, у ёки бу кўринишдаги маълумотларни излаймиз. Аслида, у нима эканлигини ҳамма ҳам тушуниб етмайди. Бугун ушбу саволга жавоб қайтаришга ҳаракат қиламиз.

SMMxizmat.uz — Тошкентда SMM хизматлар кўрсатади

SMM дегани Social Media Marketing иборасини қисқартирма кўринишидир. У ижтимоий тармоқларда маркетингни олиб бориш деганини англатади. Нима учун маркетинг? Сабаби, айнан ижтимоий тармоқда мақсадли аудитория ўтиради. Яъни ҳаммага ҳам эмас, фақатгина ўша маҳсулот ёки хизмат турининг бевосита керакли одамга тақдим этилади. Бу билан аниқ мўлжалга урилади.

Анъанавий маркетинг ва SMM бу бир хил мақсад учун ишлайди: савдони юритиш ва кучайтириш. Анъанавий маркетингни офлайн-маркетинг деб ҳам аташ мумкин. Бу ерда Интернетгача бўлган жойлар биринчи ўринга чиқади. Яъни, газета ва журналлардаги эълонлар, ТВ ва радиодаги, почта қутисидаги қоғозлар, кўчадаги бильбордлар ва ҳоказо. SMM эса фақат Интернетда бўлади. Эътиборингизга SMMxizmat.uz студиясини ҳавола қиламиз. Улар орқали ишлаб чиқарётган маҳсулотингиз ёки хизмат турингизни бемалол исталган платформаларда реклама қилишингиз мумкин.

SMM нима ва у қандай ишлайди?

Бу сўз онлайн-маркетинг дегани. У ижтимоий тармоқнинг ва Интернетнинг имкониятларига қурилган. Бугунга келиб, бутун дунёдаги 60% ортиқ инсонларда бир ёки бир нечта тармоқларда виртуал шахсий кабинетлар мавжуд. 5 миллиарддан кўп одамда мобил интернет бор. Айнан шулар пул тўлашга қодир қатлам ҳисобланади. Биз айтаётган СММ хизматлар мавжуд мижозлар билан ўзаро ҳамжиҳат бўлиб ишлайди ва янгиларини жалб қилади. Корхонанинг корпоратив сиёсати ва мақсадларини олиб боради. Ҳар хил турдаги контент орқали СММ хизмат брендни оммага чуқурроқ таништиради. Бунақасини бошқа турдаги рекламаларда топиш қийин.

SMM менежер бу биринчи навбатда маркетолог ҳам. Агар анъанавий маркетинг ва СММ бирга ишласа максимал даражада қамраб олишга эришиш мумкин бўлади. Қисқа қилиб якунлайдиган бўлсак, бугун тўғри жойда тўғри реклама қилаётганлар ютаверади. Қайси бири тўғри эканлигини айнан шу соҳа мутахассислари тавсия қилишади.

Мурожаат учун:

Телефон/Телеграм: +99897-7508030, +99897-1310902
Веб сайт: smmxizmat.uz

491 марта ўқилди