Тошкентда юк машиналарини таъмирлаш — Nabiev Service

тошкентда юк машиналарини таъмирлаш

Вақт ўтган сари ҳар қандай техника ишдан чиқади. Унинг ишга яроқли муддатининг ҳам чегараси бор. Катта юкли транспорт воситаси ҳам бундан истисно эмас. Аслида, кенг ҳажмли машиналарнинг бузулиши сифатсиз йўлларнинг ҳолати, йўл-ҳаракат қоидасининг бузилиши, аварияга учраш ва эҳтиёт қисмларнинг вақт ўтиб ишдан чиқиши билан боғлиқдир. Тошкентда юк машиналарини таъмирлаш бўйича етарли даражада сервислар мавжуд. Аммо, ҳаммаси ҳам талабга жавоб бериши қийин. Бугун эътиборингизга «Nabiev Service» автосервис корхонаси ҳақида маълумот бериб ўтмоқчимиз.

Тошкентда юк машиналарини таъмирлаш хизмати

Юк машинасининг қай ҳолатда ишдан чиқишидан қатъий назар у таъмирлашга (ремонтга) муҳтож. Тузатиш енгил автомобиллардан кўра анча қийин. Нима учун юк машинасини ремонт қилиш машаққат ҳисобланади?

Бунинг сабаби қуйидагилардан иборат:

— машинанинг габарити катталиги;
— эҳтиёт қисмларнинг танлаш борасидаги қийинчилик;
— транспорт воситасининг ўзига хос конструкцияси;
— юқори савияли мутахассисларнинг етишмаслиги;
— таъмир учун керакли ускуналарнинг йўқлиги;
— ва ҳоказо.

Мана шу сабабларга дуч келмаслик учун юк машинаси эгалари махсус сервис марказларида ремонт қилишни исташади. Ўша жойлар кенг бўлиши, замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлишини исташади. «Nabiev Service» корхонаси эса айнан шу параметрларга жавоб беради.

Таъмирлаш технологияси қандай?

Катта ҳажмдаги юк машиналарини таъмирлашдан аввал бевосида диагностика қилинади. Бундан бузуқ жойни локализация қилишга, тузатиш йўлларини аниқлашга эришилинади. Буни бир неча кўринишда амалга ошириш мумкин. Улар бевосита визуал нигоҳ ташлаш, компьютер диагностикаси қилиш ва стендлар орқали билиб олинади.

Шундан кейин ремонга киришилинади. Иш тақсимоти қуйидагича бўланади:

— шунчаки профилактика, яъни асосий тизимларнинг ишга яроқлиликни текшириш;
— аниқ таъмир — маълум бир бузулишни тузатиш;
— капитал маъмирлаш — автомобилнинг асосий ўқларини сочиш ва йиғиш;
— эҳтиёт қисмларни алмаштириш
— ва ҳоказо.

Иш ҳаққи нимага боғлиқ?

Иш ҳаққи қилинадиган ишларнинг турига қараб белгинади. Энг қиммати — капитал таъмирлаш ҳисобланади. У нафақат пул жиҳатдан катта маблағ сўрайди, балки тузатиш вақти ҳам чўзилишини талаб қилади. Чунки, усталар кенг ҳажмдаги ишларни бажаришлари керак. Шунинг учун бу ҳолатга тушмаслик мақсадида вақтида профилактика қилиб туриш лозим.

Тошкентда юк машиналарини таъмирлаш бўйича «Nabiev Service» корхонаси бу борада анча ишончли ҳамкордир. Марҳамат уларга мурожаат қилинг ва ўзингиз бунга амин бўлинг.

Батафсил:

Телефон/Телеграм +99899-8327070
https://t.me/Garage24_uz

375 марта ўқилди