Тошкентда SMM курслар 1.200.000 сўмдан

тошкентда smm курслар

Ҳозирги вақтда дунёда қарийб 60% инсонлар ижтимоий тармоқлардан фойдаланишади. Бу 2023 йилги статистика ҳисобланади ва сон жиҳатдан 4,5 миллиарддан зиёд одам дегани. Улар ўртача бир кунда 2 соатдан вақтларини шу тармоқларда ўтириб, ўтказишади. Ўзбекистондагилар ҳам шундек. Бу нима дегани? Бирор бир маҳсулот ёки хизмат тури учун улар тайёр мижоз дегани. Буюртмачи ёки ҳамкор дегани. Уларга ўз бизнесингиз ҳақида айтишни ва кўрсатишни SMM деб аташади. Демак, келажак шу касб ортидалигига шубҳа йўқ. Бугун биз сизга Тошкентда SMM курслар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Тошкентда SMM курслар қаерда бор?

Келинг, аввало SMM сўзига ойдинлик киритиб кетайлик. У нима ўзи? Бу сўз инглизчадан келган — ёйиб Social Media Marketing деб ўқилади. Яъни, маъноси ижтимоий тармоқларда маркетингни олиб бориш. Бизнесни юритиш ҳамда мақсадга эришиш дегани. Ниманидир сотиш — қисқа қилиб тушунтирадиган бўлсак. Facebook, Instagram, Twitter, TikTok, YouTube ва ҳоказо платформаларда салоҳиятли мижозларни топиш мумкин.

SMM орқали қуйидаги ишларни амалга ошириш мумкин:

— ўша саҳифада контент (матн, фото, видео ва ҳоказо) жойлаштириш;
— маҳсулот ёки хизмат ҳақида гапириб бериш;
— бизнесга янги обуначиларни қўшиб олиш ва кўпайтириш;
— аудитория билан мулоқот қилиш;
— ижтимоий тармоқларда реклама ёқиш;
— бренднинг обрўсини (имидж) оммалаштириш;
— натижаларни таҳлили қилиш;
— ва шунга ўхшаш.

Одамлар мана шу ижтимоий тармоқларга киришганда, нимадир қизиқ нарсани кўришади. Унга обуна бўлишни исташади, фикр билдиришни ёки сотиб олишни хоҳлаб қолишади. Бу тармоқларда инсонлар бир-бири билан танишади, алоқалар ўрнатишади, рақобатчиларни ўрганишади ва жиддий ҳамкорлари топишади. Ҳеч шак-шубҳасиз ижтимоий тармоқдаги маркетинг ҳаммага керак. У дўкон бўладими, савдо марказими ёки оддий бренд. Аммо, бу ишнинг ҳам ўзига яраша паст баланд жиҳатлари бор. SMM қачон фойда беради, қачонки ундан тўғри ва самарали фойдаланилса. Демак, бу борада илм олиш керак.

Биз сизга SMMxizmat.uz студияси қошида очилган ўқув маркази ҳақида маълумот бермоқчимиз. Улар мана, 15 йилдан ошдики, мазкур йўналишда ишлаб келишмоқда. 100 дан тортиқ топ-брендларнинг савдосини кўтаришга ҳисса қўшишган. Бугунга келиб эса, ушбу илмларни сиз билан баҳам кўришга тайёрлар.

SMM курс нимани ўргатади?

Бу курсда сиз энг йирик ижтимоий платформалар бўлган Фейсбук ва Инстаграмда қандай ишлаш кераклигини билиб оласиз.

Жумладан:

— оддий аккаунтдан бизнес (профессионал) аккаунтга ўтиб ишлашни;
— саҳифани тўғри созлашни (номлаш, расм қўйиш, изоҳлаб тушунтириб бериш);
— сторис («актуальные») «долзаб доирача»ларни тўғри тўлдиришни;
— тўғри пост қўйишни (хештеглар билан);
— пост дизайнини визуал жиҳатдан тўғри қилиш йўлларини;
— Reels бўлимига видеолар қўйиш, суратга олиш ва монтаж қилишни;
— таргетинг созлашни, аудитория бўйича (ёши, жинси, минтақа, ҳудуд, қизиқишлар ва ҳоказо)
— тўлов тизимлари бўлган Visa ёки Mastercard карталарини улашни;
— мустақил реклама қилишни;
— постлар статистикаси билан ишлаш ва мониторинг қилиш йўлларини.

Хуллас, замондан ортда қолмай десангиз ушбу билимларни олиб қолинг. Эртага бундан фақат фойда кўрасиз. Тошкентда SMM курслар деб бизни излаб топдингизми, демак тўғри йўлдасиз. Нархларимиз чўнтакбоп. SMM курсларда биз сизни кутамиз.

Мурожаат учун:

Телефон/Телеграм: +99897-7508030
Инстаграм: ҳавола

559 марта ўқилди