ЖЧ-2026 мусобақасининг саралаш ўйинлари КОНМЕБОЛ минтақасида бошланди. Гуруҳ босқич 1-турдан ўрин олган Аргентина — Эквадор учрашуви ниҳоясига етди. Унда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. Эътиборингизга, ушбу ўйин шарҳини ҳавола этамиз.
Аргентина — Эквадор учрашуви ҳақида
Қатардаги ЖЧ-2022 тугаганига 1 йил вақт ўтмасдан ЖЧ-2026 мусобақасининг саралаш ўйинларига старт берилди. Хабарингиз бор, 2026 йилги мундиал учта- АҚШ, Канада ва Мексика давлатларида бўлиб ўтади. Унда 48 та терма жамоа иштирок этади. Осиё қитъасидан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иштирокига ҳам умид қилсак бўлади шу сафар. Демак, мавзуга қайтамиз.
«Монументаль Антонио Веспусио Либерти» стадионидан бўлиб ўтган баҳснинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Гарчи икки термада ҳам голлик вазиятлар содир этилган бўлсада. Ҳал қилувчи онлар асосан иккинчи бўлимда бўлиб ўтди. Ди Мария — Месси — Мартинес триоси бошлаган ҳужум якунда гол билан якунланди. 78-дақиқада Дионель Месси ўзига берилган вазиятни ишончли якунлаб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Ушбу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. Месси бош мураббий томонидан 89-дақиқада заҳирага алмаштирилди. Унинг ўрнига Паласиос майдонга тушди. Қолган дақиқаларда деярли ҳеч нарса бўлмади ва Аргентина қимматли 3 очкони қўлга киритди.
Месси статистикаси
Мазкур беллашувда Лео гол урди. Бу гол 36 ёшли жаҳон чемпионининг миллий терма жамоа таркибидаги охирги 13 та ўйинида 13-голи сифатида тарихга мухрланди. Бунга қўшимча у ушбу 13 та баҳсда 5 та голлик узатмани амалга оширган. Месси 15 июнь куни Австралияга қарши кечган ўртоқлик ўйинида ҳам ғалаба голини киритганди.
«Интер Майами» клуби ҳужумчисининг МЛС чемпионатида статистикасини эслаб ўтамиз. Америкада қайта порлаётган юлдуз 11 та учрашувда 11 та гол уриб, 5 та голлик узатмани амалга оширган. Бу яхши кўрсаткич ҳисобланади.
Аргентина — Эквадор учрашуви кичик ҳисоб билан якунига етди.
Ўйин қайдномаси билан танишинг
ЖЧ-2026 саралаши, 1-тур
Жанубий Америка қитъаси
Аргентина — Эквадор 1:0
Гол: Месси (78).
Аргентина: Мартинес, Молина, Отаменди, Ромеро, Тальяфико, Де Поль, Мак Аллистер (Паредес, 77), Фернандес, Гонсалес (Ди Мария, 62), Месси (Паласиос, 89), Мартинес (Альварес, 77).
Эквадор: Галиндес, Уртадо (Пресиадо, 81), Арболеда, Торрес (Мена, 81), Пачо, Эступиньян, Груэсо, Сифуэнтес (Ортис, 68), Кайседо, Плата (Родригес, 67), Валенсия.
Огоҳлантиришлар: Сифуэнтес (61), Паредес (82).
«Монументаль Антонио Веспусио Либерти» стадиони.