Тошкентда SEO хизматлар — Телефон 977508030

тошкентда seo хизматлар

Веб сайтни СЕО нуқтаи-назаридан тўғри тузиб олиш жуда муҳим. Натижада ушбу сайт ортидан «траффик» деган ибора туртиб юргазиб боради. Русчасига буни «SEO-продвижение» деб аташади. Бу шунақа мавзуки, дарҳақиқат унга жиддий эътибор қаратиш ва вақт ажратиш зарур. Дейлик, сиз Тошкентда SEO хизматлар деганча, қидирув тизимларига мурожаат қилдингиз. Аслида у нима эканлигини чуқурроқ ўрганганмисиз? Бугун мазкур блогпост орқали СЕО нима эканлигига тўлиқ жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

SEO нима ўзи?

Бу сўз ҳам инглизчадан олинган. Ёйиб ўқисак — Search Engine Optimization деганидир. Энди ўзбекчасига таржима қиламиз. Маъноси — веб сайтни қидирув тизимлари учун оптималлаштириш. Google ёки Яндекс каби платформалар бу сайтни таниб олсин, дегани. Бўлди! Энди улар сайтни қандай таниши мумкин? Фақатгина такрорланмас матн, оригинал расм, калит сўзлар ва тўғри созлаш орқали таниб олади. Аниқроқ айтадиган бўлсак, шундай ишларни амалга ошириш керакки, натижада сайтнинг қадри қидирув тизимларида ошсин. Кимдир нимадир изласа — «мана шу сайтда бор эди-я, сен излаган нарса», деб топ-10 рўйхатга чиқариб берсин. Янаям оддий гапирадиган бўлсак — сизнинг веб сайтингиз биринчи саҳифада кўринсин. Табиийки, ўз-ўзидан биринчи саҳифага чиқиб қолмайди. Калит сўз қидирилса — ўша сайт чиқиши керак.

Масалан, сиздан гилос кўчати бор. Уни Интернет орқали сотмоқчисиз. Мижозларга қандай билдирасиз, агар веб сайтингизни Google билан Яндекс кўрмаса?! Мақсад ҳам шу, қидирув тизимлари веб сайтни билсин ва чиқарсин. Шунда одамлар сайтингизга киришади ва нима сотишингизни билишади. Бу иш эса, осонликча бўлмайди. Буни SEO мутахассис қилиб беради. Бир қанча ўзига хос ишларни амалга оширган ҳолда.

Тошкентда SEO хизматлар ҳақида

Бир нарсани эсдан чиқармаслик керак. Бугунга келиб қандайдир ажойиб қўлланмани кетма-кет ишлатган ҳолда веб сайтни СЕО оптималлаштириб бўлмайди. Бунақа услубни ўзи йўқ. Чунки, қилинадиган ишлар қийин ва кўлами кенг. Комплекс вазифаларни бажариш шарт бўлади. Веб сайт бир қатор талабларга жавоб бериши лозим. Масалан:

1. Контент сифати. Барча материаллар — матн, расм, видео ва бошқалар фойдаланувчининг «запрос»ига (хоҳиш) мос қилиб тайёрланган бўлиши керак.

2. Сайтнинг ички тузилмаси («структура»си) ўйлаб қилинган бўлиши лозим. Мижоз учун қулай, излаётган нарсани топа олсин. Матн, фото, видео жойлашуви тўғри бўлсин.

3. Тижорий омиллари бўлиши. Агар веб сайт бизнес учун қилинган бўлса унда телефон, манзил, алоқа формаси, нархлар ва бошқа рукнлари бўлиши зарур.

4. Сайт тез очилиши керак. Веб сайтини шундай яратиш керакки, у паст Интернетда ҳам очилсин. Оптимал созланган бўлсин.

5. Фойдаланувчи сайтингизда нималар қилди. Кирган одам қанча вақт сизнинг сайтингизда бўлди. У қайси саҳифани кўпроқ кузатди. Қайси жойдан чиқиб кетди ва ҳоказо.

Яна бир омил борки, қидирув услублари ўзгариб туради ва яхшиланиб боради. Шунинг учун кеча ишлаб турган механизм бугун ишламаслиги мумкин ва тескариси. Тошкентда SEO хизматлар кўрсатадиган корхоналар жуда кўп. Аммо, сифат ҳар хил. Мақоламиз сўнггида кўп йиллик тажрибага эга бўлган профессионал студия ҳақида маълумот бериб кетамиз.

Веб сайтни ички ва ташқи оптималлаштириш

Юқорида айтганимиздек, SEO юритиш тизимли ва комплекс ишлар мажмуасидир. Уни икки турга ажратамиз: ички ва ташқи оптималлаштириш.

Ички оптимизация нимадан иборат? Улар:

— сайтнинг семантикага мос ўзагини яратиш;
— robots.txt ва sitemap.xml файлларни ишлаб чиқиш;
— техник хатоларни тузатиш;
— саҳифаларни тўғри қилиш — title ва meta тегларни созлаш;
— навигацияни рисоладагидек қилиш;
— расм ва видеони жойлаштиришда хато бўлмаслик;
— ва ҳоказо.

Ташқи оптимизация нимадан иборат? Улар:

— мақолалар ёзиб бошқа сайтлардан ҳавола (ссылка) орқали ўтказиш;
— бошқа сайтлар билан ҳаволалар алмашиш;
— обрўли манбаларда актив равишда постлар бериб туриш.
— журналист ва блоггерлар билан ишлаб туриш
— ва ҳоказо.

Хулоса қилиш ва ечимлар

Шундай қилиб, биз имкон қадар СЕО нима эканлиги ва унинг оптималлаштириш йўллари ҳақида маълумот бердик. Табиий савол туғилади. «Ёш» сайтлар ишни нимадар бошласин? Қуйида бу саволга жавоб бериб кетамиз. Демак:

— қайси соҳада бўлсангиз ўша соҳанинг рақобатчиларини ўрганинг.
— сизнинг сайтингиз ўша мавзуни тўлиқ қамраб олиши керак;
— robots.txt файли ва sitemap.xml ни тўғри созланг;
— фото ва видеонинг сифатига қаранг;
— фойдаланувчиларнинг хатти-ҳаракатини кузатинг — мураккабликни йўқотинг;
— ва ҳоказо.

Агар сиз веб сайтингизни SEO жиҳатдан оптималлаштиришни истасангизгиз марҳамат SMMxizmat.uz сайтига киринг. Ёки +99897-7508030 телефон рақамига қўнғироқ қилинг. Шу рақамда Телеграм ҳам бор.

Мурожаат учун:

Телефон/Телеграм: +99897-7508030, +99897-1310902
Веб сайт: smmxizmat.uz

363 марта ўқилди