Ekopen эшик ромлари — бино кўрки

ekopen эшик ромлари

Эшик ромларидан иборат бўлган тайёр ишланмалар нисбатан ишончли ва катта ўтказувчанлик хусусиятига эга ҳисобланади. Албатта, якуний қарор қилишда кўп омилларга эътибор қаратиш лозим. Масалан, жамланмада нималар бўлади, йиғиш тартиби қандай, ўрнатиш ва ҳоказо жиҳатлар кўп нарсани ҳал қилади. Эшик ромлари бу – «Т» симон створкадан иборат бўлиб, штапик яъни стеклопакетни ушлаб турувчи мосламадан иборатдир. Орқа қисмида ошиқ-мошиқ бўлади. Аниқроқ тушунтирамиз: эшигингиз ташқарига – кўчага қараб очилади. Ошиқ-мошиқ ҳам мос равишда ташқарига қараган бўлади. Штапик эса ичкарида қолади. Штапик бу – тор тахта рекадан иборат тўғри тўртбурчакли бирлашув ва қирралари ёйсимон қотирувчи мосламадир. Бугун Ekopen эшик ромлари ҳақида маълумот бериб ўтмоқчимиз.

Ekopen эшик ромлари қандай устунликкка эга?

Юқорида сифатини санаб ўтган эшикларимиз кўпинча дўконларга кираверишда, хусусий уйларда ва коттеджларга ўрнатилади. Бундан ташқари, террасаларга чиқишда ҳам қўлланилади. Дераза ромлари бўлса Z-симон створкадан иборат бўлиб, унда штапик ва ошиқ-мошиқлар бир қаторда жойлашган бўлади. Шундай экан, агар сиз эшигингизни ташқарига очишни режа қилаётган бўлсангиз, ошиқ-мошиқ ва штапик ҳам кўчага қараган бўлиши керак. Шу жумладан тескарисида ҳам. Эшик ромлари жамланмасида «скоба-ручка» деган мослама бўлади. У ўша эшик кўп очилиб ёпиладиган бўлса узоқ муддат чидашига ёрдам беради. Ёки босиладиган гарнитурадан иборат бўлади.

Эшик ромлари хусусиятлари:

– кенг створка ва рамадан иборат бўлади;
– ёпиқ ёки қалинлиги 2 мм бўлган П-симон бўлмадан ташкил топган;
– конструкцияни ишончлилигин оширувчи пайвандловчи туёқчалардан иборат;
– ва бошқа деталлари мавжуд.

Айнан мана шунақа сифатларга эга бўлган эшик ва дераза ромларини Ekopen корхонасидан топишингиз мумкин. Ҳар бир конструкцияга кучайтиргичлар ўрнатилади. Бу ўз навбатида ромларни бақувват бўлишини таъминлаб беради.

ПВХ эшиклар ҳақида

Сифат ва нарх уйғунлигини таъминлаш мақсадида бизнинг корхона дарҳақиқат чиройли ва сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришади. Бу эса сизнинг интерьерингизни янаям безатиб бериши турган гап. Тўғри нархини белгилаш учун қуйидагиларга эътибор қаратинг:

– ПВХ профилни эшик ёки дераза турига қараб ажратинг;
– ўлчами ва бошқа жиҳатларига қараш керак;
– қулфи – роликли, тилчали ва кўпзапорлик;
– хизмат турларига нималар киради;
– ва ҳоказо.

Ekopen эшик ромлари сизнинг биноингизни ёрқин бўлимларидан бирига айланиши турган гап.

Мурожаат учун:

Телефон: +99878-1201200
Веб сайт: https://ekopen.uz

281 марта ўқилди