Профиллар ва уларга буюртма бериш

профиллар буюртма бериш

Бизнес муваффақиятсизликка учрайди, банкрот ҳам бўлади. Айнан шундай ҳолатда бренд номини ўзгартириш ёки янги бино қуриш муаммони ҳал қилмайди. Муваффақиятсизликнинг асл сабаби унинг ички камчиликлари ёки тажрибасиз ва тадбиркорлик бўйича билимга эга бўлмаган бошқарувчи бўлиши мумкин. Бундай вазият ички камчиликларни тўғирлаш ва бошқарувчининг ўзини ўзгартиришини талаб қилади. Шундагини муаммо ҳал бўлади. Чунки ички жиҳатдан кучли бўлиш ташқи омилларнинг таъсирини ёпиб кета олади. Демак, бирор нарсанинг чиройли ва бежирм бўлиши унинг сифатини кафолатлаб беролмайди. Шунга кўра, деразаларнинг ҳам чиройли архитектураси унинг мустаҳкам ва чидамли эканлигини кўрсатиб бера олмайди. Деразанинг хизмат қилиш муддати, ишончлилиги ва эстетик кўриниши хом ашё сифатига боғлиқ ва бунда профилнинг аҳамияти жуда катта. Профиллар буюртма бериш деб кўпчилигимиз Интернетда маълумот излаймиз.

Профиллар ва уларга буюртма бериш бўйича Ekopen’га мурожаат қилинг

Ekopen корхонаси сифатининг асосий сабаби унинг мустаҳкам ва ишончли профилларидадир. Бу жамоа Ўзбекистондаги қатъий сифатли профил ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан бири ҳисобланади. Улар профил ва монтаж учун ишлатиладиган барча компонентларга алоҳида аҳамият беради. Профиллар ойна конструкцияларининг барқарорлиги, энергияни тежаши, овоз ўтказмаслиги, ташқи кўриниши ва зичлиги учун жавобгардир. Дераза ишлаб чиқариш учун эса ПВХ профиллари энг яхши танловдир. ПХВ бу поливинилхлорид ҳисобланиб, пластик дераза ишлаб чиқаришдаги керакли материалдир. Унинг устун тарафлари:

— ташқи зарбга ва об – ҳаво ўзгаришига бардошли;
— ёнғинга чидамли;
— юқори энергия тежамкорлиги;
— шовқин ўтказмаслиги;
— ҳаво ҳароратини мўтадил сақлаб туради.

Ром учун ПВХ профиллар ишлаб чиқариш линияси учта катта қисмдан иборат:

— ПВХ профил экструзия линияси?
— Қоришма тайёрлаш қисми?
— Ламинациялаш қисми.

Яна қандай устунликлар бор?

Шу уч тизмли ишлаб чиқариш жараёнида қуйидагиларга эътибор қаратилади:

— профилнинг кенглиги ва камералар сонига йетарлича куч сарфланади. Чунки у деразаларнинг барқарорлигига ва иссиқликни тежаш хусусиятларига таъсир қилади;
— ташқи ва ички деворларнинг қалинлиги мустаҳкамлик, чидамлилик ва юк қаршилиги даражасига таъсири бор. Шунингдек, дераза конструкцияларининг шовқинни ютиш даражаси ва уларнинг энергия самарадорлиги ҳам профил деразаларнинг қалинлигига боғлиқ;
— ПВХ экологик тоза ҳисобланади ва соғлиқ учун хавфсиз. Чунки ранг бериш ва мустаҳкам қилиш мақсадида қўшилган моддаларнинг таъсири йўқ.

Шу билан биргаликда, Ekopen корхонаси сизнинг хоҳишингизга қараб сизга тўғри профилли дераза танлашингизда ёрдам беради, яъни иссиқ, катта, рангли, хавфсиз ёки арзон бўлишига қараб турли хил профилли деразалар таклиф қилади. Профиллар буюртма бериш масаласида бизга чиқаверинг.

Ekopen – сизнинг қулайлигингиз ҳақида қайғуради!

Мурожаат учун:

Телефон: +99878-1201200
Веб сайт: https://ekopen.uz

246 марта ўқилди