Юртимизда фаолият юритаётган ҳам бир хўжалик субъекти албатта бухгалтерия ҳисобини юритиши шарт. Лекин, шундайлар ҳам борки, улар бу қоидага амал қилишмайди. Бу жуда таваккаллик иш ҳисобланади ва оқибати катта жарималар билан якунланади. Биз ушбу мақола орқали бухгалтерия ҳисобини тиклаш ҳақида маълумот бермоқчимиз. Бу хизматларни «Accaud» МЧЖ жамоаси мана кўп йиллардан бери муваффаққиятли амалга ошириб келмоқда.
Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисобини тиклаш ҳақида
Аввалам бор, «тиклаш» иборасига ойдинлик киритиб кетайлик. У нима ўзи? Корхонанинг молиявий ва солиққа оид ҳисоботларини тартибга келтириш — бу бухгалтерия ҳисобини тиклаш деб аталади. Мазкур жараён 1-2 ҳафтадан бир неча ойгача давом этиши мумкин. У иш ҳажми ва корхонанинг катта-кичиклигига боғлиқ бўлади. Оператив равишда бу ишни тугатиш кўп жиҳатдан ўша ташкилотнинг бухгалтерлари савиясига боғлиқдир. Шунинг учун бу борада ишончли бухгалтерни жалб қилган маъқул. Борди-ю, бунақа мутахассисни топиш қийин бўлса, ишни аутсорс тизими бўйича бошқа ижрочиларга юклатиш тўғри бўлади. «Accaud» жамоаси сиз учун тўлиқ ҳисоботларни тиклаб беради. Энг муҳими маблағингиз тежалади.
Дастлаб, экспертлар корхонангизнинг база ҳисобини таҳлил қилишади. Қайси ҳужжатлар етишмаётганини аниқлашади. Қайсилари нотўғри йиғилгани ўрганилади. Бу ўзига хос аудит нимани тўғирлаш ва тиклаш кераклигини аниқлаб беради. Барча ҳужжатлар қанчалик бухгалтерия нормалари ва амалдаги қонунчиликка мос келиши текширилади. Солиқ органлари учун тайёрланган ҳисоботлар кўрилади. Маълумотлар таққосланади.
Қуйидагиларнинг қанчалик тўғри эканлиги аниқланади:
— ходимлар ҳисоби;
— меҳнат шартномалари;
— буйруқлар;
— штат жадвали;
— ва ҳоказо.
Шундан сўнг, бухгалтерия ҳисобини кейинги жараёнлари тартибга солинади. Акс ҳолда, агар бухгалтерия ҳисобида хатолик бўлса бу қимматга тушиши огоҳлантирилади.
Бухгалтерия ҳисобини тиклаш босқичлари
1. Экспресс-аудит қилинади. Бу босқичда ҳисоб-базаси таҳлил қилинади. Қаерда тафовут борлиги ёки ўтказиб юборилган хатолар аниқланади. Амалиётлар қанчалик солиқда акс этгани, барча ҳисоб-рақамлар таҳлил қилинади. Солиқларга қаралади: ҚҚС, даромад солиғи ва ҳоказолар. Ушбу таҳлилдан сўнг ишнинг айни пайтдаги ҳолати бўйича ҳисобот тайёрланади. Кўрсатмалар берилади.
2. Ҳисоб база тикланади. Экспресс-аудитдан сўнг, чуқурроқ таҳлилга киришилади. Тиклаш бўйича тўлақонли ишлар бошланади. Қайси ҳужжатлар базада бор ёки йўқлиги текширилади. Зарурларини топиш кераклиги айтилади. Масалан, шартномалардаги етказиб берувчиларнинг кирувчи ҳужжатлари етишмаслиги мумкин. Талабнома орқали солиқ, маош, жарималар ва пеня фоизлар таққосланади. Ҳамкорлар билан ўзаро муносабатлар кўздан кечирилади.
3. База текширувидан сўнг ҳисоботлар юборилади. Тикланган ҳисоб бутун жамоа бўлиб текширилади. Кейин эса келишиш учун раҳбариятга тақдим этилади.
Солиқ органлари томонидан шикоят келмасиданоқ, ҳамма ишни таҳлаб қўйиш зарурдир. Бу ишларни барчасини «Accaud» МЧЖ жамоаси амалга оширади. Профессионал тарзда тизимга солинади.
Мурожаат учун:
Телефонлар: 333 500 111, 903 500 111
Телеграм: @Mansur0111
Веб сайт: accaud.uz
