Тошкентда бухгалтерия хизматлари — accaud.uz

тошкентда бухгалтерия хизматлари

Ҳар бир хўжалик фаолиятини юрутувчи корхонада бухгалтерия деб аталадиган махсус бўлим бўлади. У ўша корхонанинг мулки ва мажбуриятлари ҳақидаги маълумотларни йиғиб боради. Айнан бухгалтерия хўжалик юритиш фаолиятининг бошқарувида қарор қабул қилиш учун муҳимдир. Чунки, у орқали ҳужжатлашган ва тизимли иқтисодий маълумотлар манбаси шаклланади. Тошкентда бухгалтерия хизматлари кўрсатишга ихтисослашган жуда кўплаб корхоналар мавжуд. Аммо, ҳаммасида ҳам тезкорлик ва аниқлик сиз кутгандек бўлмаслиги мумкин. Эътиборингизга «Accaud» МЧЖ ҳақида маълумот бермоқчимиз.

Тошкентда бухгалтерия хизматлари ҳақида

Бугунги замонда солиқ сиёсати, иқтисодий кўрсаткичлар, бухгалтерия ҳисоботлари деган иборалар барча бизнес субъектларига кириб келди. Табиийки, бунақа пайтда корхона ёки идора бухгалтериясини тиклаш ва тўғри олиб бориш ўта зарурдир. «Accaud» МЧЖ бўлса худди шу ишларни профессионал даражада олиб борадиган жамоа ҳисобланади. Уларнинг тажрибаси бир неча йилларга бориб тақалади. Ушбу масъулияти чекланган жамият сизнинг корхонангиз бухгалтерия ҳисоботини автоматлаштириб беради. Бухгалтер фаолиятини енгиллаштиради ва сарамжонлайди.

Мана бир неча йилдирки, Тошкентда ва бутун Ўзбекистон бўйлаб ишлаб келишмоқда. Орттирилган обрў-эътиборни бу жамоа жуда қадрлайди. Мавжуд муаммоларни, улар қандай бўлишидан қатъий назар тезда бартараф этиш бўйича сифатли хизматларни кўрсатади. Киришилган ишларга масъулият билан ёндашиб, амалга оширилган вазифаларга кафолат беришади. Шу кунгача кўплаб корхоналарнинг бухгалтерия фаолиятини рисоладагидек юришини таъминлаб беришган. Улар орасида йирик ташкилотлар ҳам бор. Бу ҳақида accaud.uz сайти орқали кириб танишиб олишингиз мумкин.

Accaud.uz жамоасининг устунлик жиҳатлари

Авалам бор, тезда ва оператив равишда мавжуд муаммолар топилади. Улар таҳлил қилинади ва ечим берилади. Кўрсатилаётган хизмат юқори савияда олиб борилади. Ҳар бир жараёнга профессионал жиҳатдан ёндашилинади. Энг муҳимларидан бири — ўзаро манфаатли ҳамкорлик улар учун устивордир.

Бухгалтерия ҳисоботини ташкил қилиш ва юритишдан тортиб, уни тиклашгача бўлган барча турдаги ишлар тизимга солинади. Керакли маслаҳатлар берилади. Ҳисоботлар тайёрланади ва тегишли жойларга юбориш учун кўмаклашади. Бунинг учун корхонага мурожаат қилиш етарли.

Лозим топилса корхонангизнинг ERP ва CRM платформаларига ҳам маълумотларни тизимли равишда сарамжонлаб беришади. «1C Бухгалтерия 8» дастурининг Excel, Access, Google Sheets жадваллар билан ўзаро боғлаш имконлари мавжуд. Марҳамат, accaud.uz жамоаси билан боғланинг ва ўзингизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг. Тошкентда бухгалтерия хизматлари бўйича улардан жуда зарур билимларни олишингизга шубҳамиз йўқ.

Мурожаат учун:

Телефон: 333 500 111, 903 500 111
Телеграм: @Mansur0111
Веб сайт: accaud.uz

458 марта ўқилди