Корхонамиз томонидан ишлаб чиқилган YURIDA-ORFO компьютер дастури ўзбек тилидаги кирилл ёки лотин алифбосида бўлган матнлардаги орфографик хато сўзларни топишга мўлжалланган
YURIDA-ORFO компьютер дастури имкониятлари:
– Матндаги хато сўзларни топади;
– Хато сўзларга тўғри сўз вариантларини беради;
– Сўзнинг изоҳини, маъносини кўрсатади;
– Матнни кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўгиради ва аксини ҳамда матн билан алоқадор бўлган бошқа функцияларни бажаради.
YURIDA-ORFO компьютер дастури афзалликлари:
– имловий саводхонликни янада оширади;
– сўзларни гапда маъно жиҳатдан ўз ўрнида қўлланилишида ёрдам беради;
– асар, мақола, маъруза, илмий иш, хизмат фаолият ҳужжатлари – корхона, ташкилот, муассасалар томонидан юбориладиган чиқиш хатлари, улар қабул қиладиган қарор ва фармойишлари, хизмат ҳужжатлари – низом, йўриқнома, маълумотномалар, таҳлил, умумлашма, ҳисоботлар, далолатнома ва бошқа ҳужжатларини имловий жиҳатдан янада бехато ёзилишида кўмаклашади;
– бинонинг ички ва ташқи қисмидаги баннерларда, деворий осма маълумотларда хато сўзлар ёзилишини олдини олади;
– ҳужжат бир неча марта ўқилганда, айниқса иш ҳажми кўп бўлган вақтларда, толиқиш натижасида миянинг матндаги хатоларни автоматик равишда ўтказиб юборишига чек қуяди;
– қоғоз исрофининг олдини олади.
Ҳозирги кунда унинг базасида 1.700.000.000 дан ортиқ сўз шакллари мавжуд.
Сизда шу йилнинг 31 май санасигача мазкур дастурдан бепул фойдаланиш имкони борлигини маълум қиламиз. Сайтимизга ташриф буюринг ва дастурнинг бошқа имкониятларига қўшиб юклаб олинг.
Батафсил малумотлар:
Веб сайт: http://yurida.uz
Телеграм: https://t.me/yuridaorfo
Телефон: 95-1425432
Дастур ишлаши учун интернет тармоғига уланган бўлиши мажбурий эмас.
Дастурни сотиб олиш: дастур тузилган шартномага кўра ўрнатиб берилади. Ҳар бир компьютер ёки дастурни ўрнатиш имкони бўлган қурилмага дастур мазкур компьютер винчестерига ёки қурилмага хос серия рақамга мос бўлган код орқали ўрнатилади, дастур базаси шартнома муддати давомида янгилаб борилади. Дастур компаниямиз ходимлари, дистрибьюторлар, вакиллар томонидан ўрнатилиши ва дастур билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатилиши мумкин.
Компьютер операцион системасининг қайта ўрнатилиши винчестерга хос серия рақамни ўзгартирмайди. Компьютер винчестери ўзгариши янги ёки қўшимча шартнома тузилишига сабаб бўлади.
YURIDA-ORFO компьютер дастурининг 3.1.5.8_NF2 версияси дастур ишлаши учун зарур бўлган компоненти бўлган Windows операцион тизимларга ўрнатса бўлади. Windows 7, 8, 8.1 учун Yurida Orfo 3.1.5.8_NF2
YURIDA-ORFO компьютер дастурининг 3.1.5.8_NF4 версияси дастур ишлаши учун зарур бўлган компоненти бўлган Windows операцион тизимларга ўрнатса бўлади. Windows 10 учун Yurida Orfo 3.1.5.8_NF4
