Интернет орқали савдо қилаётган ва нимадир сотиб олаётганлар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Онлайн бизнес ўсаётгани боис интернет-маркетинг ҳам ўз навбатида ривожланмоқда. Керакли мижозни маҳсулот ёки хизмат турига жалб қилишнинг энг самарали усулларидан бири бу контекст эълон жойлаштириш бўлиб қолди. Бугунга келиб, қидирув тизимларида Тошкентда контекст реклама деб, шу соҳада хизмат кўрсатадиган корхоналарни излашмоқда. Топганлари билан мулоқот қилиб, ишларини битказишмоқда. Бугун шу соҳада кўп йиллик тажрибамиз ҳақида сиз билан ўртоқлашмоқчимиз.
Тошкентда контекст реклама билан кимлар шуғулланади?
Бу соҳанинг ўзига хос мутахассислари бор. Улар мижоз нима истаётганига қараб, керакли контекст маълумотларни чиқариб беришади. Улар эълон яратиб, сайтга боғлаб қўйишади. Салоҳиятли мижоз босганда ўша керакли сайтга бориб тушади.
Келинг, аввалам бор контекст реклама нима, деган саволга жавоб бериб кетайлик. Қолган масалаларни кейин ҳам гаплашаверамиз. Контекст реклама — бу шундай бир эълонки у Интернета чоп этилади ва фойдаланувчи қандайдир маҳсулот ёки хизмат турини излаётган пайтида кўрсатиб берилади. Масалан, сиз «араб тили курслари» ҳақида нимадир изламоқчи бўляпсиз. Google ёки Яндекс платформалари одатдаги қидирув жавобларини (сайтларни) чиқаришдан аввал, пули тўланган контекст реклама эълонларини кўрсатади.
Бу билан контекст рекламанинг иши тугаб қолмайди. Араб тилларига ёзилиш ёки репетитор топиш деган жумлалар — иборалар Интернетда сизни қанчадир пайт ўзига тортиб туради. Бу худди иш юзасидан маиший техника ҳақида кўп излайдиганларга доимий равишда музлаткич ёки кир ювиш машинасининг рекламаларини кўрсатиб турадигандек гапдир.
Контекст реклама турлари қанақа бўлади?
Бугунга келиб, унинг бир нечта турлари мавжуд. Безатиш ёки ясатишга («оформление») қараб у матнли ёки матнли-графикли бўлади. Биринчи тоифали эълон сарлавлаҳадан, озгина матн ва ҳаволадан («ссылка» — URL) иборат бўлади. Ўша ҳавола босган кишини товар ёки хизмат тури ёзилган веб сайтга ёки лендинг-пейжга ўтказади. Матнли-графикли эълонда бўлса, асосий урғу суратга қаратилади. Яъни визуал кўришга мўлжалланган бўлади. Биринчи бўлиб кўзга матн эмас, графика ташланади. У сурат — расм бўлиши, видео ёки анимация бўлиши мумкин.
Эълонлар қидирувга оид ёки маълум бир мавзуга — йўналишга оид бўлиши мумкин. Бу айнан қаерда кўрсатилишига боғлиқ. Қидирувга оид реклама-эълон ўз номи билан Google ва Яндекс каби платформаларда изланганда чиқиб келади. Уларни кўриши учун фойдаланувчи калит сўзлар иштирокида албатта нимадир излаши шарт. Мавзуга оид контекст реклама бўлса қидирув тизимларидан ташқарига ҳам чиқади. Бошқа сайтларда агар «тармоқли реклама тизимлари» уланган бўлса, ўша сайтларда банер сифатида кўриниб туради. Google сайтида КМС деган ибора бор. У — «контекстно-медийная сеть» дейилади. Нафақат Google да изланганда, балки Gmail, Youtube, Adme ва шунга ўхшаган манбаларда ҳам кўрсатилади.
Контекст рекламага буюртма бериш
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, айни пайтда бу турдаги реклама бошқа турлардан анча сифат жиҳатдан устунликка эгадир. Яъни, масалан сиз Фейсюук, Инстаграм ёки Телеграмларда реклама беришингиз мумкин. Шу жойларда фойдаланувчи кутмаган пайтда реклама чиқиб қолади. У ердаги мижозлар рекламадаги маҳсулот ёки хизматга тайёр бўлмаслиги мумкин. Қидирув тизимларида эса сотиб олишга тайёр бўлган мижоз ўша нарса зарурлигидан излаётгандагина кўради. Бу тоифали мижоз ижтимоий тармоқда кўрадиган мижоздан анча сифатли бўлади. Унда сотиб олиш эҳтимоли юқори ҳисобланади.
Шундай экан, агар бизнесингизни ўсишини истасангиз албатта бу турдаги рекламадан офйдаланинг. Биз мана 10 йилдан ошдики, Тошкентда контекст реклама қилиб бериш бўйича етарли тажрибага эгамиз. Бизнесингизни керакли мижозларга кўрсатиб бера оламиз. Нархларимиз эса рақобатбардош ва чўнтакбоп.
Мурожаат учун:
Телефон/Телеграм: +99897-7508030
Инстаграм: ҳавола