Келажак касблари тўғрисидаги энг сўнгги маълумот

энг сўнгги

Замон шиддат билан ривожланиб кетмоқда. Янги-янги иш ўринлари очилмоқда, бир киши қиладиган ишнинг ҳажми ортмоқда. Табиийки, бунақа пайтда қайсидир соҳа вакилларига талаб кўпроқ бўлаверади. Эътиборингизга энг сўнгги маълумотларни ҳавола қиласмиз.

Мазкур саҳифада дунёнинг (асосан АҚШ, Европа ва Осиёнинг ривожланган давлатлари) энг кўп маош олувчи касб вакилларини ҳақида маълумот берамиз. Ушбу рўйхатни машҳур Forbes журнали ҳам тасдиқлаган.

Демак, энг сўнгги ТОП-10 қуйидагилардан иборат:

10-ўринда: Ген муҳандислиги ва биотехнологлар

Ҳозирда дунёда озуқа камчилиги юзага келмоқда. Инсоният эса унга ечим топган. Улар касалликка чидай оладиган, кўп ҳосил берадиган ва фойдали моддалари бор ўсимликларнинг турларини яратишмоқда. Уёғи ўзингизга маълум. Бу касб эгаларига катта пуллар тўланяпти.

9-ўринда: IT-мутахассислари

Ҳа, бу замонни уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Веб сайтлар, Интернет, компьюетрлар, смартфонлар, ақлли роботлар — уларнинг барига ахборот технологияларининг мутахассилари керак. Сўнгги 10 йил ичида уларга талаб анча ортиб кетди. Шу жумладан тўланадиган иш ҳаққи ҳам.

8-ўринда: Реклама менежерлари

Корхонанинг муваффаққиятли ривожи учун реклама менежерининг хизматлари беқиёсдир. Ҳозирда мана шу кучли мутахассисларга талаб ортмоқда. Ахир, энг асосий савдо тушумларини айнан улар келтиришади.

7-ўринда: Бозор таҳлилчилар (аналитик)

Стратегияни белгилашда унинг олдига тушадиганлари йўқ. Нимадир ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш учун аввал бозорни ўрганиш керак. Уларнинг кўрсатмалари билан бирон ишга қўл урилади. Ҳозирда бир маҳсулот бўйича таклифлар жудаям кўп, аммо қайси бири юриб кетишини айнан улар ҳал қилиб беришади.

6-ўринда: Стоматологлар ёки дантистлар

Ортиқча гапнинг кераги йўқ. Айрим Европа давлатларида ушбу соҳа вакиллари энг кўп маошни олишади. Айни пайтда бошқа давлатларда ҳам яхши тиш дўхтирига талаб анчагина. Уларга ойлик ҳам яхши тўланади.

Топ-5 касблар рўйхати

5-ўринда: Самолёт учувчиси

Яъни, самолётни бошқарадиган пилот. География нуқтаи дунёда шаҳарлар кенгаймоқда, мос равишда учувчиларга талаб ортмоқда. Маошни эса, зўрини беришмоқда. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Уларнинг маошлари йилига ўртача 120 минг долларни ташкил қилади.

4-ўринда: Кучли юристлар

Ҳа, яхши юристларнинг ҳамиша ошиғи олчи. Катта корхоналарга жуда кучли юристлар керак. Улар нафақат қонунчиликни, балки мунозараларга ҳам ижобий таъсир кўрсата олишлари шарт. Шунақа юристларга айтган пулини беришади. Ҳаттоки, йилига 135 минг долларгача.

3-ўринда: Бошқарувчи директор

Ниҳоят, кучли учликка етиб келдик. Учинчи ўринда бошқарувчи директорлар туришади. Чунки, корхонанинг хўжайинлари — муассислар бутун жамоани бошқариш учун айнан шу касб вакилларини жалб қилишади. Маошни яхшигина қилиб беришади. Миқдор йилига 150 минг долларгача етади.

2-ўринда: Врач-анестезиолог

Бу касб вакиллари нафақат шунчаки шифокор ҳисобланишади, балки ўз ишларини жуда катта масъулият билан қилишади. Ахир, уларнинг тажрибалари инсоннинг умрига тўғри боғлиқдир. Бунақаларга йилига 160 минг долллардан зиёд пул беришади.

1-ўринда: Жарроҳлар

Умуман, ҳар қандай тиббиёт ходимига талаб юқори. Аммо, бевосита операция қиладиган жарооҳлар дунёда энг кўп маошни олишади. Уларга йилига 200 минг долларгача пул тўлашади.

Мана шунақа гаплар.

445 марта ўқилди