«Ливерпуль» — «Реал» Мадрид учрашуви шарҳи

ливерпуль реал мадрид учрашуви

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/8 финалидан ўрин олган «Ливерпуль» — «Реал» Мадрид учрашуви ниҳоясига етди. Унда 2:5 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборингизга ўйин шарҳи ва статистикасини ҳавола этамиз.

«Ливерпуль» — «Реал» Мадрид учрашуви ҳақида

ЕЧЛ плей-офф босқичнинг дастлабки баҳслари доирасида «Ливерпуль» ва «Реал» жамоалари еттита гол уришга муваффақ бўлишди. Аввалига, Нуньес ва Салоҳларнинг голлари эвазига майдон эгалари 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Бунга қўшимча мезбонлар тинимсиз ҳужумларни амалга оширишди. Лекин, 15-дақиқага келиб, меҳмонлар устунликни қўлга олишни бошлашди. Винисиус Жуниор 21-дақиқада битта гол билан жавоб қайтарди. 35-дақиқага келиб эса, унинг ўзи иккинчи голни урди ва мувозанатни тиклади. Томонлар шу ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда икки жамоа ҳам олдинга ташланди. Милитао 47-дақиқада «Реал»ни олдинга олиб чиқди. Кейин эса Карим Бенземага навбат келди. 55-дақиқада у тўртинчи голни урган бўлса, 67-дақиқада бешинчисини ҳам урди. Бу пайтга келиб, ўйин тақдири ҳал бўлганди. Мадрид сафарда муҳим 3 очкони қўлга киритиб, уйига қайтадиган бўлди.

Рақамлар ва статистика ҳақида

«Қироллик клуб»нинг франциялик ҳужумчиси Бензема бу ЕЧЛ баҳсларида илк голларини киритди. У ҳам дубль сифатида муҳрланди. «Реал» жамоаси кетма-кет еттита ўйинда «Ливерпуль»га ютқазмаяпти. 6 та ғалаба ва 1 та дуранг. Жами тўплар нисбати 16:4. Анчелотти шогирдлари кетма-кет 5 та ўйинда 20:6 ҳисобида ғалаба қозонишмоқда. Бензема 18-марта ЕЧЛ мавсумларида гол урмоқда. Бунақа кўрсаткич фақат Мессидагина бор.

«Ливерпуль» ўз тарихида биринчи марта Еврокубок баҳсларида ўз уйида 5 та гол ўтказиб юборди. У ҳам «Реал»дан. Юрген Клопп бу рақибига қарши 5 та ўйин ўйиказди ва 4 тасида енгилди, 1 та дуранг бўлди. Мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ «Ливерупль»нинг ЕЧЛ тарихидаги узатмалар бериш бўйича рекордсменга айланди. У 13 та голлик узатмани амалга оширди.

Ўйиндан кейин ва қайднома

Беллашув якунига етгач, Винисиус Жуниор энг яхши ўйинчи деб топилди. Модричнинг ўйинини ҳам эътирофга сазовор бўлди. Афсонавий Гари Линекер «Реал» бу «Реал», деб тариф берди.

Карло Анчелотти бўлса: «2:0 ҳисобидан кейин «Сити»га қарши камбэк ҳақида ўйлагандим. Ундан ҳам ажойиб бўлиб чиқди», — деди.

Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Дастлабки ўйин
Ливерпуль — Реал Мадрид 2:5
Голлар: Нуньес (4), Салоҳ (14) — Винисиус Жуниор (21), Винисиус Жуниор (36), Милитао (47), Бензема (55), Бензема (67).
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Гомес (Матип, 73), Робертсон, Байчетич (Эллиотт, 85), Хендерсон (Милнер, 73), Фабиньо, Салоҳ, Гакпо (Фирмино, 64), Нуньес (Диогу Жота, 64).
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Рюдигер, Милитао, Алаба (Начо, 27), Модрич (Кроос, 87), Вальверде, Камавинга, Бензема (Асенсио, 87), Винисиус Жуниор, Родриго (Себальос, 81).
Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (60), Эллиотт (90).
«Энфилд» стадиони.

574 марта ўқилди