Англия чемпионатининг 30-турдан ўрин олган «Ливерпуль» — «Арсенал» учрашуви ниҳоясига етди. Унда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Турнинг марказий беллашуви қизғин тарзда ўтди. Эътиборингизга ушбу ўйин шарҳи ва статистик кўрсаткичларини ҳавола этамиз.
«Ливерпуль» — «Арсенал» учрашуви ҳақида
Чемпионлик учун кураш тобора авжига чиқаётган бир пайтда Лондон жамоаси очко йўқотмаслиги керак эди. Ўз навбатида «Ливерпуль» ҳам яхшироқ натижа кўрсатиб, юқори поғонага кўтарилиши талаб қилинарди. Кутилганидек, ўйин шиддатли курашлар остида бошланди. Меҳмонларнинг ҳужумлари кечкинроқ тус олди. Мартинелли анча фаол ўйин кўрсатди. 8-дақиқага келиб, Сака ва Эдегорлар биртепар услубида «девор» ўйнашди, аммо уни Ван Дейк қайтара олди. Лекин, барибир Мартинелли голлик вазиятга чиқиб кетди ва берган зарбаси Алиссоннинг ёнидан ўтиб, дарвозага тушди. Ҳисоб очилди, «Арсенал» олдинга чиқиб олди. 28-дақиқада бўлса яна ўша Мартинелли қанотда тўпни қабул қилиб олиб, Жезусга кўтарди. Унинг адаши бўлса боши билан тўпни голга айлантирди, 0:2. Киритилган голлардан Клопнинг жаҳли чиқишни бошлади, Салоҳ ҳам бирга-бир вазиятни ура олмади. Аммо, 42-дақиқада Жонс — Жоту — Хендерсон триоси яхши ҳаракат қилиб, тўпни мисрлик футболчига ташаб беришди. Салоҳ бу сафар дарвозани ишғол қилди, 1:2. Томонлар танаффусга чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимда, «Ливерпуль» анча жонланди. Бир нечта голлик вазиятларни яратди. 54-дақиқада Муҳаммад Салоҳ пенальтини ура олмади. Бу унинг охирги тепилган иккинчи урилмаган пенальтиси бўлди. Марказда тўп билан майдон эгалари кўпроқ ҳаракатда бўлишди. Барибир, 87-дақиқа «Ливерпуль» ўз сўзини айтди. Трент тўпни чиройли тарзда Зинченконинг оёқлари остидан ўтказди ва Фирминога узатди. Бразилиялик ҳужумчи боши билан иккинчи голни урди. Ҳисоб ниҳоят тенглашди. Бошқа голлар киритилмади. Қўшиб берилган 6 дақиқада ҳам ҳисоб бошқа ўзгармади. Томонлар 1 очкодан бўлиб олишди.
Ўйинга оид статистика
«Ливерпуль» охирги бешта ўйинида бирон марта ҳам ғалаба қозонмаяпти. Учта мағлубият ва иккита дуранг қайд этди. Ундан аввал эса, «МЮ»дан еттита гол қабул қилиб ютқазганди. Клопп шогирдларининг АПЛда ғалаба қоониш учун энди имкониятлар қолмади. Етарли очколарни бой беришди. ЕЧЛда қатнашиш учун жамоа 12 очко орқада қолмоқда. «Ливерпуль» бу ўйинда рақибнинг жарима майдончасида 19 марта зарба йўллади. Фирмино бўлса мазкур рақибига 11 та гол уришга эришди. Ундан яхшироқ кўрсаткич бошқа ҳеч кимда йўқ.
«Арсенал» охирги еттита ўйинда фақат ғалаба қозонаётганди, бу сафар очко йўқотди. Умумий тўплар нисбати 23:6. «Тўпчилар» АПЛда «Ливерпуль» билан охирги ўйналган 16 та баҳснинг иккитасидагина ғалаба қозона олишган. Лондонликлар негадир «Энфилд»да ўйнай олишмаяпти. Уларни нимадир таъқиб қилмоқда.
«Ливерпуль» — «Арсенал» учрашуви тугагач, меҳмонлар устоза Артета қуйидагиларни айтиб ўтди: «Биз ҳам рақибимиз ҳам 3-4 та голлар уриши мумкин эди. Натижа адолатли бўлди. Афсус, 3 очкони қўлга киритай деганимизда, ўхшамади».
Қайднома билан танишинг
Англия чемпионати, 30-тур
Ливерпуль — Арсенал 2:2
Голлар: Салоҳ (42), Фирмино (87) — Мартинелли (8), Габриэл Жезус (28)
Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Робертсон, Хендерсон, Фабиньо (Фирмино, 78), Джонс (Тиаго Алькантара, 60), Салоҳ, Диогу Жота (Нуньес, 60), Гакпо.
Арсенал: Рэмсдейл, Уайт, Холдинг, Габриэл, Зинченко (Тирни, 88), Жака, Парти, Эдегор (Кивер, 80), Сака, Мартинелли, Габриэл Жезус (Троссард, 80).
Огоҳлантиришлар: Уайт (23), ван Дейк (31), Джака (41), Александер-Арнолд (41), Робертсон (45), Рэмсдейл (53), Фабиньо (55), Сака (84).
«Энфилд» стадиони.
