Испания чемпионатининг 20-туридан ўрин олган «Барселона» ҳамда «Севилья» клублари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Унда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборингизга «Барселона» — «Севилья» учрашуви ҳақида кенгроқ маълумот берамиз.
«Барселона» — «Севилья» учрашуви қандай кечди?
Жамоалар дастлабки дақиқалардан бошлаб ҳужумга зўр беришди. Икки томонда ҳам гол уриш имкониятлари пайдо бўлди, аммо дарвозабонлар ишончли ўйин кўрсатишди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.
Танаффусдан сўнг иккала мураббий ҳам керакли кўрсатмаларни беришди. Шуларнинг натижаси ўлароқ «Барса» кетма-кет голлар уришга эришди. 58-дақиқада Альба ҳисобни очади, 70-дақиқага келиб Гави иккинчи голни урди. Орадан 9 дақиқа ўтиб, Рафинья учинчи голни киритиб, ҳисобни йириклаштирди. Ўз навбатида «Севилья» ҳам жавоб қайтиришга уринди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмади.
Кўрсаткичларга келсак
Бу ғалаба Хави шогирдларига 3 очкони тақдим қилди. Клуб Мадриднинг «Реал» жамоасида 8 очкога илгарилаб кетди. Чунки, пойтахтликлар сафарда «Мальорка»га кичик ҳисобда ютқазиб қўйишди. Учинчи ўринда «Реал Сосьедад» ҳамда тўртинчи бўлиб «Атлетико» клублари кетишмоқда.
«Барса» кетма-кет 7 марта ғалаба қозонди. Улардан бештасида ўз дарвозасидан гол ўтказмаган ҳолда ютган. Жамоа ўтган йилнинг октябрь ойидан бери мағлуб бўлмаяпти.
«Барселона» — «Севилья» учрашуви тугагач, мезбонлар бош мураббийи Хави ўз фикрлари билан ўртоқлашди. «8 очко илгарилаб кетиш яхши албатта. Аммо, ҳали олдинда кўп ишлар турибди», — деб айтиб ўтди.
Ўйин қайдномаси билан танишинг:
Испания чемпионати, 20-тур
Барселона — Севилья 3:0
Голлар: Альба (58), Гави (70), Рафинья (79).
Барселона: тер Стеген, Кунде, Кристенсен, Араухо (Алонсо, 80), Альба (Бальде, 83), Бускетс (Кессиэ, 8), де Йонг, Педри, Гави (Фати, 80), Левандовски, Рафинья (Ферран Торрес, 84).
Севилья: Буну, Монтьель, Гудель, Рекик, Баде, Акунья (Окампос, 65), Оливер Торрес (Хиль, 46), Ракитич, Жордан, Гуйе (Фернандо, 83), Эн-Несири (Ламела, 46).
Огоҳлантиришлар: Ракитич (45), Жордан (75).
«Камп Ноу» стадиони.
