Англия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Кристал Пэлас» клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. Эътиборингизга «Манчестер Юнайтед» — «Кристал Пэлас» учрашуви борасидаги маълумотлар билан ўртоқлашамиз.
«Манчестер Юнайтед» — «Кристал Пэлас» учрашуви ҳақида
Бу баҳсда тезкор гол киритилди. 7-дақиқадаёқ Бруну Фернандеш пенальтидан ҳисобни очди ва «МЮ» олдинга чиқиб олди. Томонларда гол уриш имкон бўлсада, дарвозабонлар ўз даҳлсизликларини сақлаб қола олишди. Жамоалар танаффусга кичик ҳисоб билан чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда голлар киритилди.
Жумладан, Рэшфорд 62-дақиқага келиб жамоасининг иккинчи голини урди ва ҳисобни йириклаштирди. 70-дақиқада эса, Каземиро майдондан четлатилди. Битта кам бўлиб қолган «қизил иблислар» ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қилишди. Аммо, 76-дақиқада Шлупп «Кристал Пэлас»нинг битта жавоб голини уришга муваффақ бўлди. Ўйиннинг қолган қисми асабий тарзда ўтди ва якунда «Юнайтед» ғалабани тантана қилди. Эрик тен Хаг шогирдлари 3 очкони қўлга киритишди.
Ўзига хос кўрсаткичлар
Бу ғалаба «МЮ»га учинчи ўринга кўтарилишни олиб келди. Жамоа кетма-кет 4 марта ғалаба қозонишга эришди. Умумий голлар ҳисоби 10:2. Яна бир статистика: майдон эгалари «Олд Траффорд»да ўтган сўнгги 13 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонишди. Бунақаси 2010/11 мавсумдан бери энди такрорланди.
Ўйиндан кейин Бруну энг яхши ўйинчи деб топилди. Каземиро эса энг паст баҳога лойиқ топилди. Бош мураббий тен Хаг ҳакамлар устидан шикоят қилди ва ВАР аралашиши керак эди, деб айтиб ўтди. Нима бўлганда ҳам «Манчестер Юнайтед» — «Кристал Пэлас» учрашуви майдон эгалари учун қувочн олиб келди.
Ўйин қайдномаси билан танишинг:
Англия чемпионати, 22-тур
Манчестер Юнайтед — Кристал Пэлас 2:1
Голлар: Бруну Фернандеш (7, пенальти), Рэшфорд (62) — Шлупп (76).
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Уан-Биссака (Линделеф, 87), Варан, Мартинес, Шоу, Каземиро, Фред, Бруну Фернандеш, Вегорст (Гарначо, 59; Магуайр, 87), Рэшфорд, Антони (Забитцер, 81).
Кристал Пэлас: Гуаита, Клайн, Гехи, Ричардс, Митчелл, Шлупп (Матета, 83), Хьюз (Локонга, 72), Дукуре (Ахамада, 82), Олисе, Айю (Эзе, 73), Эдуар.
Огоҳлантиришлар: Митчелл (45), Шлупп (67), Антони (67).
Четлатиш: Каземиро (70).
«Олд Траффорд» стадиони.
