Испания чемпионатининг 21-туридан ўрин олган «Реал» Мадрид — «Эльче» учрашуви ниҳоясига етди. Унда 4:0 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборингизга махкур баҳс шарҳини ҳавола этамиз.
«Реал» Мадрид — «Эльче» учрашуви ҳақида
Ўйин кутилганидек майдон эгаларининг устунлигида бошланди. Дастлабки 10 дақиқадаёқ ҳисоб очилди. 8-дақиқада Асенсио ўзига берилган имкониятни аъло даражада бажариб, «Реал»ни олдинга олиб чиқди. 31-дақиқада Карим Бензема пенальтидан иккинчи голни урди. Унинг ўзи 45-дақиқада ҳам 11 метрлик нуқтани бехато ижро этди. Танаффусга томонлар йирик ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимда, Мадрид янаям кучайди. Кетма-кет ҳужумларни амалга ошириб турди. 80-дақиқага келиб, Лука Модрич 4-голни урди ва амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. Карло Анчелотти шогирдлари ишончни ғалабани қўлга киритиб, навбатдаги 3 очкога эга бўлишди.
Яна бир кўрсаткич ҳақида тўхталамиз. «Мальорка»дан учралган мағлубиятдан кейин «Қироллик клуб» кетма-кет 3 та ўйинда ғалабага эришди. Жами тўплар нисбати 13:4 ни ташкил қилди.
Ўйиндан кейинги фикрлар
Беллашув тугагач, мезбонлар устози қуйидаги гапларни айтди: «Биз ўйинни назорат қилдик ва кўплаб вазиятларни яратдик. Рақибни қарши ҳужумга ўтиб кетишини олдини ола билдик. Биз шу йўсинда давом эттиришимиз шарт. Чунки, мавсум энг қизиқ паллада турибди», — деди у.
Бензема ҳақида гапирар экан: «У бошқа футболчилар билан уйқашиб кетади ва ҳар доим жарима майдончасида бўлади. Охирги нуқтани қўя олади. Тўпниям яхши ушлаб туради», — деди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» Мадрид — «Эльче» учрашуви ниҳоясига етгач, Модрич энг соғлом футболчи деб тан олинди. Унга махсус совға ҳам топширилди.
Учрашув қайдномаси билан танишинг:
Испания чемпионати, 21-тур
Реал Мадрид — Эльче 4:0
Голлар: Асенсио (8), Бензема (31, пенальти), Бензема (45, пенальти), Модрич (80).
Реал Мадрид: Лунин, Карвахаль (Одриосола, 68), Начо, Милитао, Алаба, Себальос (Модрич, 68), Вальверде (Тчуамени, 68), Камавинга, Бензема (Мариано Диас, 78), Асенсио (Аррибас, 81), Родриго.
Эльче: Бадия, Кармона, Магальян, Роко (Верду, 57), Диего Гонсалес (Лирола, 73), Клерк, Фидель (Моренте, 58), Гумбау, Гути (Диоп, 58), Нтека (Бойе, 66), Понсе.
Огоҳлантиришлар: Роко (30), Гумбау (53), Диего Гонсалес (72), Мариано Диас (83).
«Сантьяго Бернабеу» стадиони.
