Европа Чемпионлар лигаси, «Наполи» – «Барселона» 1:1

наполи барселона

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/8 финал дастлабки учрашувларидан ўрин олган «Наполи» – «Барселона» ўйини ниҳоясига етди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Икки гол ҳам иккинчи бўлимда киритилди. Дастлаб, Левандовски 60-дақиқада жамоасини олдинга олиб чиқди. «Барса» кичик устунлик билан 15 дақиқа ҳаракат қилди. Аммо, 75-дақиқада Осимхен майдон эгаларининг жавоб голини уришга эришди. Ўйин охиригача ҳисоб ўзгармасдан қолди.

Энди ҳамммаси Каталониядаги жавоб баҳсида ҳал бўлади.

Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Дастлабки ўйинлар
Наполи – Барселона 1:1
Голлар: Осимхен (75) — Левандовски (60)
Наполи: Мерет, Ди Лоренцо, Жезус, Ррахмани, Оливера, Лоботка, Замбо-Ангисса, Каюсте (Траоре, 68), Политано (Распадори, 77), Кварацхелия (Линдстрем, 68), Осимхен (Симеоне, 77).
Барселона: тер Стеген, Кунде, Мартинес, Араухо, Жоау Канселу, Кристенсен (Ромеу, 86), Гюндоган, де Йонг, Педри (Жоау Феликс, 86), Ямаль (Рафинья, 80), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: де Йонг (16), Мартинес (76), Кристенсен (78).
«Сан-Паоло» стадиони.

165 марта ўқилди