Месси ва Роналду ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши мумкин

месси ва роналду

Дунёга машҳур икки юлдуз — Месси ва Роналду бир-бирига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақида Саудия Арабистонида чоп этиладиган Al-Bilad газетасининг мухбири Али Абдуллоҳ хабар тарқатди.

Ушбу журналистнинг гапларига қараганда, ўйин Хитой давлатида бўлиб ўтади. Унда АҚШнинг «Интер Майами» ҳамда Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» жамоалари ўзаро кураш олиб боришади. Учрашув ўртоқлик мақомида ўтади.

Бу баҳсни ҳозирча номи сир тутилаётган йирик халқаро маркетинг корхонаси ташкил қилаётган экан. Шарти шуки — унда барча юлдузлар иширок этишади. Чин юртида ўтказиш молиявий нуқтаи назардан фойдали деган қарорга келишган.

Эслатиб ўтамиз, Месси ва Роналдулар 2023 йилнинг бошида ҳам «ПСЖ» иштирокида ўртоқлик учрашувида майдонга чиқишганди.

243 марта ўқилди