Испания чемпионати, 7-тур. «Мальорка» — «Барселона» 2:2

мальорка барселона

Испания чемпионатининг 7-туридан ўрин олган «Мальорка» — «Барселона» учрашуви ниҳоясига етди. Унда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Мезбонлар таркибида Мурики ва Пратснинг голларига каталонияликлардан Рафинья ва Лопеслар жавоб қайтаришди.

Аслида «Барса» устунлик билан ҳаракат қилганди, аммо бу натижада акс этмади. Томонлар 1 очкодан бўлишиб олишди. «Барселона» ушбу рақибини 2010 йилдан бир илк марта енга олмади. Унгача 11 марта ғалаба қозонганди.

Демак, Хави шогирдлари бу турда очко йўқотишди. Охирги 8 та ўйинда 6 та ғалаба ва 1 та дуранг қайт этилган. Бу ўйинларнинг еттитаси Ла Лигада ўйналган бўлса, биттаси ЕЧЛда ўйналган.

«Мальорка» — «Барселона» учрашуви тугагач, меҳмонлар устози қуйидаги гапларни айтиб ўтди:

«Икки голни ҳам оддий вазията ўтказдик. Бунақа хатоларни қилмаслик керак эди. Бизга дуранг камлик қилади».

Испания чемпионати, 7-тур
Мальорка — Барселона 2:2
Голлар: Мурики (8), Пратс (45) — Рафинья (41), Лопес (75).
Мальорка: Райкович, Гонсалес (ван дер Хейден, 85), Настасич, Вальент, Копете, Маффео (Коста, 35), Дани Родригес (Морланес, 85), Санчес (Ларин, 62), Саму Кошта, Пратс (Дардер, 62), Мурики.
Барселона: тер Стеген, Жоау Канселу, Мартинес (Кунде, 78), Араухо, Бальде, Гюндоган, Ромеу (Лопес, 64), Гави, Рафинья, Жоау Феликс (Ямаль, 64), Ферран Торрес (Левандовски, 58).
Огоҳлантиришлар: Ромеу (36), Дани Родригес (48), Настасич (61), Гонсалес (84), Агирре (90), ван дер Хейден (90).
Огоҳлантиришлар: Маффео (90).
«Сон Моиш» стадиони.

118 марта ўқилди