Модрич «Интер Майами»га кетяпти?!

модрич интер майами

Мадриднинг «Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич «Интер Майами»га ўтиб кетиши мумкин. Бу ҳақида «Реал» клуби спорт директори Предраг Миятович хабар бермоқда. Гап шундаки, айнан ушбу футболчини шахсан Лионель Месси АҚШ чемпионатига таклиф қилаётган экан.

Лука Модрич «Интер Майами»га ўтадими?

Келинг, бу ҳақида батафсилроқ тўхталишга ҳаракат қилайлик. Бундан бир неча кун аввал Модрич Хорватияда «Интер Майами» клуби хўжайини Дэвид Бекхэмом билан кўришган. Улар бирга ресторанда тушлик ҳам қилишган. Табиийки, Бекхэм унга «ишларинг яхшими» дейиш учун келмаган. Катта эҳтимоллик билан унга АҚШга равона бўлишни таклиф қилган.

Бу ҳақида Миятович қуйидагиларни айтиб берди:

«Лукани кўплаб АҚШ жамоалари ўз таркибларига таклиф қилишди. Шу жумладан «Интер Майами» ҳам. Биласиз, Саудия Арабистонидан яхши таклиф тушганди, аммо у Мадридда қолишни ихтиёр қилди.
Бундан ташқари, Мессининг шахсан ўзи Модрични АҚШга келишини истаяпти», — деди Миятович.

Матбуотда нима гаплар?

Сал аввал Европа матбуотида Модрич ва Кроослар «Реал»даги ҳолатларидан рози эмасликлари ҳақида хабарлар чиққанди, Бу икки футболчи ҳали ҳамон «Қироллик клуб»нинг асосий таркибида майдонга чиқа олишларига ишонишмоқда. Анчелотти эса бошқача фикрда.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли хорватиялик ярим футболчи бу мавсумдаги еттита ўйинда 287 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.

Модрич «Интер Майами» клубига кетадими ёки йўқ бунисини вақт кўрсатади. Воқеалар ривожи кузатилмоқда.

208 марта ўқилди