«Манчестер Сити» — «Бавария» учрашуви шарҳи

манчестер сити бавария учрашуви

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/4 финал баҳслари доирасидаги «Манчестер Сити» — «Бавария» учрашуви ниҳоясига етди. Унда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, «шаҳарликлар»нинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборингизга ушбу беллашув шарҳи ва рақамларини ҳавола қиламиз.

«Манчестер Сити» — «Бавария» учрашуви ҳақида

Чорак финалнинг дастлабки ўйинлари доим қизиқ ўтади. Боз устига, бу босқичданёқ ЕЧЛ ғолиблигига номзод клубларнинг бирданига иккитаси бир-бирига рўбарў келди. Ўйин кутилганидек, қизиқарли тарзда бошланди. 27-дақиқага келиб, Родри жарима майдончасининг ташқарисида чап оёғида шундек зарба йўлладики, тўп траектория бўйлаб парвоз қилди ва дарвозага бориб тушди. Ҳавода айланган тўп дарвозанинг юқори бурчагидан жой олди ва ҳисоб очилди. Шубҳасиз, турнинг энг чиройли голига даъвогарликни бошлади. Киритилган годдан сўнг «Бавария» ҳам ҳужумларни кескинлаштирди. Аммо, Эдерсон инглизларни ишончли қўриқлаб турди. Биринчи бўлимда бошқа голлар урилмади.

Иккинчи бўлимда майдон эгалари ташаббаусни яна ўз қўлларига олишди. Гюндоган ва де Брюйнелар ишончли ҳаракат қилишди. Германиялик футболчининг яқин масофадан берган нақ голлик зарбасини Зоммер бартараф қилишга эришди. 70-дақиқада Бернарду Силва қанотдан оширилган тўпни боши билан уриб, «Бавария»ни доғда қолдирди, 2:0. Стадион ларзага келди. Тиниб-тинчимас Холанд эса, 76-дақиқада жамоасининг учинчи голини ҳам киритди. Чап тарафадан «Сити» ҳужумларни давом эттирди, тўп норвегиялик футболчига келиб тушди. Эрлинг 2 метрлар масофадан ўнг ўёғида чиқиб кетаётган тўпни даовоза сари буриб қўйди, 3:0. Ҳисоб йириклашди. Немисларда ҳам гол уриш имконияти бўлди, лекин якуний нуқтани қўйиш ҳеч кимга насиб қилмади. Гвардиола шогирдлари жавоб баҳси олдидан жуда яхши имкониятга эга бўлишди.

Ўйинга оид курсаткичлар

Биринчи бўлимда «Бавария» бирон марта ҳам дарвоза томон аниқ зарба йўллай олмади. Жамоа бу йил биринчи марта ЕЧЛ мусобақасида мағлубиятга учради. Унгача саккиз марта ғалаба қозонганди. Бу ҳисоб 2017 йилдан бери мюнхенликларнинг ЕЧЛда учраган энг йирик мағлубиятларидир.

Эрлинг Холанд охирги бешта ўйинда 12 та гол урди. Якунда «Ман Сити»нинг 39 та учрашувида 45 та гол уришга эришди. Бу ҳужумчи ҳам гол урди ҳам голик узатма берди. Яна бир кўрсаткич: у бу мавсумдаги ЕЧЛнинг еттита ўйинида жами 11 та гол урди. Бу рекорд ҳисобланади.

Гвардиола бўлса Тухелни охирги учта ўйинда мағлубиятга учратмоқда. Мазкур мураббийлар жами 11 марта учрашишган ва еттитасида Пеп ғолиб бўлган. «Сити» охирги тўққизта ўйинида фақат ғалаба қозонмоқда. Жами голлар нисбати 34:3.

«Манчестер Сити» — «Бавария» учрашуви ҳақидаги статистик маълумотлар шундан иборат.

Қайднома билан танишинг

Европа Чемпионлар лигаси, 1/4 финал
Дастлабки учрашувлар
Манчестер Сити — Бавария М 3:0
Голлар: Родри (27), Бернарду Силва (70), Холанд (76).
Манчестер Сити: Эдерсон, Аке, Рубен Диаш, Аканджи, Стоунз, Гюндоган, де Брюйне (Альварес, 68), Грилиш, Бернарду Силва, Родри, Холанд.
Бавария: Зоммер, Павар, Упамекано, де Лигт, Горетцка, Киммих, Дэвис (Жоау Канселу, 81), Коман, Сане, Мусиала (Мане, 69), Гнабри (Мюллер, 80).
Огоҳлантиришлар: Бернарду Силва (48), Дэвис (49), Павар (88).
«Этихад Стэдиум» стадиони.

641 марта ўқилди