Тошкентда душ кабиналари — Тел 974404949

тошкентда душ кабиналари

Уй шароитида чўмилиш билан боғлиқ ҳар қандай хатти-ҳаракатлар яъни «процедура»лар алоҳида кабина ичида бўлиши ҳозирда жуда оммалашди.Чунки у қулай ҳамда жойни кам эгаллайди. Ванна хоналарда ҳам майдондан иқтисод қилиш ниятида кўпчилик мазкур кабbналарни ўрнатади. Тошкентда душ кабиналари билан боғлиқ ҳар қандай саволларингизни StekloStroy.uz корхонаси билан маслаҳатлашган ҳолда жавоб олишингиз мумкин. Чунки уларнинг маҳсулотлари ва кўрсатаётган хизмат турлари айни пайтда кўпчиликка маъқул қилмоқда. Бугунги мақоламиз улар ҳақида бўлади.

Тошкентда душ кабиналари — StekloStroy.uz сайтида

Дўстлар келинг, аввалам бор душ кабиналари ҳақида икки оғиз маълумот бериб кетсак. У нима? У — ўзига хос деворлар ва эшикчадан иборат кичкина хонача. Ичида сув тушадиган жумраклар, сачратиб берадиган «лейка» ва поддонлар бўлади, Оқаётган сув канализацияга уланган бўлиб, «санузель» орқали чиқиб кетади. Керак бўлса унинг ичига кўриш учун ойна-кўзгу, жавоонли токчалар ва ўтириш учун ўриндиқча ҳам қўйиш
мумкин. Бу душ кабиналари очиқ, ёпиқ ёки умумлашган кўринишда мижозга тақдим этилади. Шакли эса, тўғри тўртбурчак кўринишида, овалсимон ёки ёй бурчакли турлардан иборат бўлади. Гоҳида уни «гидромассаж бокс» деб ҳам аташади.

Душ кабиналарни икки тоифага ажратиш мумкин. Биринчиси — йиғма кабиналар, иккинчиси — моноблокдан иборат. Йиғма душ кабиналари уч деворли конструкциядан иборат бўлиб, ёпиқ шаклда бўлади. Моноблоклилари бўлса, ўрнатиш ва монтаж учун оддийгина кўринишга эга. Ванна хонанинг кенглигига қараб исталган ҳажмни танлаш мумкин. StekloStroy.uz корхонаси айнан мана шу турдаги душ кабиналарни «биринчи қўл» бўлиб ўзлари ишлаб чиқаришади. мижозларга ўрнатиб бериш хизматлари ҳам мавжуд.

Агар истасангиз бу кабиналарни бурчакка ёки бирор бир деворнинг ўртасига ўрнатиш мумкин. Бу кўпроқ поддоннинг шаклига боғлиқ. У кўпинча пластик ёка акрилдан тайёрланади. Акрил поддонлар арзонроқ ва иссиқни яхши ўтказади. Керамик, мармар, пўлат ёки чўян турлари ҳам бор. Ҳозирги замонавий душ кабиналари одатда ўзи билан бир қатор «аксессуар»ни (керакли қисмлар) ҳам олиб келади. Масалан, кичкина кўзгу, ручкалар, шампунь ва совун учун токчалар, сочиқ илиш учун илгакли жавонлар бўлади. Ҳаттоки, суюқ совун туриши учун махсус дозаторлар, массаж учун керакли анжомлар билан етказиш мумкин.

Душ кабиналарининг устунлик жиҳатлари

Бу душ кабиналарининг бир қатор устунлик ва яхши жиҳатлар бор.

Масалан:

— сув тажамкорлиги, оддий ваннага қараганда анча сувни иқтисод қилади;
— қулай ва кичкина, катта жой эгалламайди;
— оддий ванна билан бирга ўрнатиш ҳам мумкин;
— герметик зич ёпилади, полга сув тушишини олдини олади;
— кенг қамровли ишни бажаради, масалан душ, сувромассаж ва ҳоказо.

Энди ўз-ўзидан савол туғилади: Тошкентда душ кабиналари асосан қанақа ўлчамда бўлади? Жавоб берамиз: ҳар хил ўлчамлилари мавжуд. Стандартлар — 100 га 100 см, 90 га 90 см ёки 130 га 130 см ўлчамда. Ҳаттоки 120 га 80 ёки 170 га 80 лари ҳам бор. Ўлчам танланаётганда оёқ остидаги тоғорасимон тагликнинг бўйига қараш керак. Энг камида полдан 3,5 см тепароқда бўлиши шарт. Баланд бортли турлари бўлса энг ками 10-18 см бўлгани маъқул. Деворлари ва эшиклари лластикдан ёки оргшишадан тайёрланган бўлади. Оргшиша бу — полистирол ёки тобланган шиша. Қалинлиги 5-8 смдан иборат. Чунки, кутилмаган зарбага бардош бериши керак.

Хуллас, StekloStroy.uz корхонасининг бу маҳсулотлари сизни бефарқ қолдирмайди. Дидингиз ва чўнтагингизга қараб керагини танлаб беришади. Энг муҳими ҳажмнинг катта-кичиклигини фарқи йўқ. Қўнғироқ қилинг, телефон орқали бепул маслаҳатларни беришади. Саволларингизга ойдинлик киритиб олинг, буюртма беринг.

Мурожаат учун

Телефон: +998 (90) 979 62 62
Телеграм: +998 (97) 440 49 49
E-mail: info@steklostroy.uz
Веб сайт: https://steklostroy.uz

398 марта ўқилди