Испания — Италия учрашуви шарҳи

испания италия учрашуви

УЕФА Миллатлар лигаси мусобақасининг 1/2 финал баҳслари ўз ниҳоясига етди. Уларнинг бирида Испания — Италия учрашуви бўлиб ўтди. Қизиқарли кечган ўйинда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, испанларнинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборингизга ушбу беллашув шарҳи ва статистик кўрсаткичларини ҳавола қиламиз.

Испания — Италия учрашуви ҳақида

Бу баҳсни кўпчилик финалга тенглаштирганди. Сабаби, иккиси ҳам ғолиблик учун асосий даъвогарлардан бири саналарди. Лекин, улар ярим финалда бир-бирларига тўқнаш келишди. Дастлаб, 3-дақиқадаёқ ҳисоб очилди. Пино жарима майдонасида Бонуччини доғда қолдирди ва чиройли тарзда дарвозани ишғол қилди. Испанлар олдинга чиқиб олишди. Киритилган голдан кейин итальянлар ҳам олдинга ташланишди. Аммо, рақиб бунга имкон бермади. 10-дақиқага келиб, Дзаньоло келаётган тўпни ноқулай тарзда тўхтатмасдан тепишга ҳаракат қилди, аммо зарба ўхшамади. Тўп рақиб футболисининг қўлига тегди. Ҳакам иккиланмасдан 11 метрли нуқта кўрсатди. Тажрибали Иммобиле ўзига берилган имокниятни гол билан якунлаб, орадаги фарқни йўққа чиқарди, 1:1. Ўйиннинг кейинги тақдири голларга бой ўтадигандек туюлди,

20-дақиқада Италия иккинчи голни урди. Фраттези офсайд чизиғидан олдинга ўтиб кетиб, Альбани ортда қолдириб, тўпни дарвозага йўллади. Аммо, ҳакам VAR тизимига ишора қилди ва якунда голни инобатга олмади. Ўйиннинг 30-дан 40-дақиқаларигача «Скуадра Адзурро»анча устунликда ҳаракат қилди. Лекин, биринчи бўлимнинг охирларида Гави — Мората — Альваролар триоси ишончли ўйнади. Томонлар шу ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда тенгкурашлар бошланди. Фраттезида яхши вазиятлар юзага келди. Италия дарвозабони Доннарумма кўп ҳолатларда жамоасини қутқариб турди. 60-дақиқалардан кейин Испания итальянларга босим ўтказа бошлади. Мората бир неча маротаба омадини синаб кўрди. 84-дақиқага келиб, ўрнини Хоселуга бўшатиб берди. Айнан шу футболчи ўйин тақдирини ҳал қилувчи голни киритишга муваффақ бўлди. 88-дақиқада испанлар тўпни ўзларида ушлаб туришди ва кўплаб узатмаларни амалга оширишди. Якуний зарбани периметр бўйлаб йўллашди. Тўп рикошет ҳолтда Хоселуга бориб тушди. У эса Доннаруммани «бурни остидан» гол уриб кетди, 2:1.

Ҳакам учрашувга 4 дақиқа қўшиб берди. Лекин, ҳисоб ўзгармасдан қолди. Испания муҳим ўйинда италиянинг мағлубиятга учратди ва финалга йўлланма олди.

Ўйиндан кейин ва статистик кўрсаткичлар

Испания бу мусобақада иккинчи марта финалда ўйнайдиган бўлмоқда. Италия ҳам иккинчи марта 3-ўрин учун майдонга тушади. Ғалаба голини урган Хоселу учта ўйинда 3 та гол уришга эришди. Бу жамоалар ўз гуруҳларида 11 очкодан йиғиб, гуруҳ етакчиси бўлишганди.

Испания — Италия учрашуви тугагач, Италия термаси бош мураббий Роберто Манчини қуйидагиларни айтиб ўтди: «Испания ғалабага ҳақли бўлди. Италия ўзининг даражасини кўрсата олмади. Биз бошқача ўйинга тайёргарлик кўргандик. Йигитлар қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Тўғри, кўп нарсалардан афсусдамиз, лекин бу ўйин».

Испания термаси номидан Луис де ла Фуэнте қуйидагиларни айтди: «Бунақа ўйинларда довдираш табиийдир. Италиядек рақибга қарши ўйнаш осон эмас Муҳими, натижа. Ёмон ўйнамадик. Футболчиларимнинг хатти-ҳаракатларидан мамну бўлдим. Энди эътиборни инага қаратамиз».

Учрашув қайдномаси билан танишинг

УЕФА Миллатлар лигаси, 1/2 финал
Испания — Италия 2:1
Голлар: Пино (3), Хоселу (88) — Иммобиле (11, пенальти),.
Испания: Унаи Симон, Навас, Лапорт, Ле Норман, Альба, Мерино (Фабиан Руис, 74), Родри, Пино (Фати, 74), Гави (Каналес, 68), Родриго (Асенсио, 46), Мората (Хоселу, 84).
Италия: Доннарумма, Ди Лоренцо, Бонуччи (Дармиан, 46), Толои, Ачерби, Спинаццола (Димарко, 46), Жоржиньо (Кристанте, 61), Барелла, Фраттези (Верратти, 76), Дзаньоло, Иммобиле (Кьеза, 60).
Огоҳлантиришлар: Иммобиле (38), Альба (45), Гави (57), Мората (83), Дзаньоло (90).
де Гролш Весте» стадиони.

884 марта ўқилди