Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/4 финал жавоб баҳсларидан ўрин олган «Челси» — «Реал» Мадрид ўйини ниҳоясига етди. Унда 0:2 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборингизга ушбу қизиқарли учрашув шарҳи ва статистик кўрсаткичларини ҳавола этамиз.
«Челси» — «Реал» Мадрид ўйини ҳақида
Бир йил аввал ҳам бу жамоалар учрашишган. Лондонликлар жавоб баҳсида 2:0 ҳисобида олдинга ҳам чиқиб олишганда. Аммо Родриго кутилмаганда беллашувни овертаймгача олиб борган. Қўшимча бўлимларда Бенземанинг голи Мадридга ғалаба келтирганди. Буни «Челси» яхши биларди ва дастлабки дақиқаларданоқ олдинга ташланди. Чунки, биринчи учрашувда «Қироллик клуб» икки тўп билан ғалаба қозонган.
10-дақиқада Кантеда голлик вазият бўлди, аммо зарбани ноаниқ ижро этди. Жеймс ҳам 14-дақиқада яхши вазиятни кўкка совурди. Майдон эгалари босимни кучайтиришди. Куртуа бир неча ҳолатларда жамоасини муқаррар голдан қайтариб турди. «Реал» ҳам ўз навбатида ҳужумлар билан жавоб қайтариб турди. Родригонинг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 32-дақиқада Модрич ҳам яхши зарба йўллаганди, бироз аниқлик етишмади. Томонлар танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетишди.
Ҳаммаси иккинчи бўлида бошланди. Канте — Хавертц — Галлахерлар триосидан хавфли ҳужум амалга оширилди. Нголонинг якуний зарбасини Милитао йўққа чиқарди. 58-дақиқага келиб ҳисоб очилди. Родриго тўпни Винисиус билан ўйнади, у эса ўз навбатида рақиб футболчиларини ўзига жалб қилди. Яна қайтариб тўпни ватандошига ташаб берди. Родриго 2 метрлардан чап оёғи билан дарвозани ишғол қилди ва «Реал»ни олдинга олиб чиқди.
«Челси» босимни давом эттирди. Бош мураббий Лэмпард бирданига Галлахер, Энцо ва Кукурельялар ўрнига Феликс, Мудрик ва Стерлингларни туширди. Ўйин тенглашгандек бўлди. Бироқ, 80-дақиқада иккинчи гол ҳам урилди. Винисиуса тўпни Вальверде билан ўйнади. У эса Родриго ташади, бразилиялик футболчи бўш қолган дарвозага иккинчи голни уриб, дубль қайд этди. Амалда ўйин тақдири ҳал бўлди. Тўртта гол фарқи билан «Реал» ярим финалга йўлланма олди. Вальверде бу учрашувда энг яхши футболчи деб топилди.
Статистика ва ўйин кўрсаткичлари
Мадрид жамоаси ЕЧЛ мусобақасининг сўнгги олтита плей-офф баҳсларида ғалаба қозонмоқда. Улар олтитасида ҳам АПЛ жамоаларини доғда қолдиришди. Бу клуб учун рекорд кўрсаткичдир. Аслида ЕЧЛ рекорди «Барселона»га тегишли. Каталонияликлар 2014 — 2016 йилларда плей-оффда 7 марта ғалаба қозонишган. Карло Анчелотти Чемпионлар лигасининг ярим финалига 9-марта чиқиши. Бу кўрсаткич билан у Гвардиолага етиб олди. Винисиус охирги бешта ўйинда 2+5=7 балл тўплади.
«Челси» охирги 30 йил ичида сўнгги 4 та ўйинда мағлубиятга учради. Ҳаммаси Лэмпард қўлостида. Клуб 2005 йилдан бери ЕЧЛ плей-оффларининг икки ўйинида гол ура олмади. Яна бир кўрсаткич: Лондон жамоаси сўнгги еттита ўйинда ғалаба қозона олмаяпти.
«Челси» — «Реал» Мадрид ўйини шу тариқа якунига етди.
Учрашув қайдномаси билан танишинг
Европа Чемпионлар лигаси, 1/4 финал
Жавоб учрашувлари
Челси — Реал Мадрид 0:2
Голлар: Родриго (58), Родриго (80).
Челси: Аррисабалага, Жеймс, Тиаго Силва, Чалоба, Фофана, Кукурелья (Мудрик, 68), Ковачич, Канте, Галлахер (Жоау Феликс, 67), Фернандес (Стерлинг, 67), Хавертц (Маунт, 77).
Реал Мадрид: Куртуа, Карвахаль (Начо, 81), Алаба (Рюдигер, 46), Милитао, Камавинга, Модрич, Кроос (Себальос, 76), Вальверде, Винисиус Жуниор, Родриго (Асенсио, 81), Бензема (Тчуамени, 71).
Огоҳлантиришлар: Милитао (21), Кукурелья (34), Джеймс (50), Мудрик (89).
«Стэмфорд Бридж» стадиони
Биринчи ўйин: 0:2
