Аргентина — Кюрасао учрашуви шарҳи

аргентина кюрасао учрашуви

Дунёнинг бир қатор давлатларида халқаро ўртоқлик учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Шулардан бири Аргентинанинг Сантьяго-дель-Эстеро шаҳрида бўлиб ўтди. Унда маҳалий Аргентина термаси Кюрасао термасига қарши ўйин ўтказди. Қизиқарли кечган баҳсда 7:0 ҳисоби қайд этилиб, Месси ватандошларининг ғалабаси билан якунланди. Эътиборингизга Аргентина — Кюрасао учрашуви ҳақида батафсил маълумотни ҳавола қиламиз.

Аргентина — Кюрасао учрашуви ҳақида

Аввалам бор Кюрасао давлати ҳақида аниқлик киритиб кетайлик. Бу мустақил мамлакат, Кариб ҳавзасининг жанубида жойлашган. Венесуэла қирғоқларига яқин жойда қад ростлаган. 2010 йилдан бери Нидерландия Қироллигининг бир қисми ҳисобланади. Хуллас, ўйин голларга бой тарзда ўтди. Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси учта гол уриб, хет-трик қайд этди.

Дастлабки гол 20-дақиқада ПСЖ юлдузининг ҳисобига ёзилди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Гонсалес жамоасининг иккинчи голини киритди. Лео 33-дақиқада иккинчи голни ҳам урди. Фернандес 36-дақиқада тўртинчи голни дарвозага жойлади. Бу голдан 1 дақиқа ўтиб, Месси ўзининг учинчи голини Ром қўриқлаётган дарвозага йўллади. Амалда у хет-трик қайд этди. Томонлар танаффусга 5:0 кўринишида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда, Ди Мария ва Монтьельлар битадан гол уриб, жами ҳисобни 7:0 кўринишига олиб келишди. Қолган 12 дақиқа шунчаки ўтди, бошқа голлар урилмади.

Ўйинда кейинги статистика

Аргентина термаси сўнгги еттита ўйинда ғалаба қозонмоқда. Кюрасао термаси бўлса сўнгги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлмаганди. Аргентина охирги 5 та ўйиндаўз дарвозасидан  ўртача 1,20 та гол ўтказиб юборган.

Месси термаси сафида 100-голини урди. Жами термадаги голлари сони 102 тага етди. Клублар миқёсида 701 та гол урган. Умумий голлари сони 803 тага етди. Бу ҳам ўзига хос кўрсаткичдир.

Яна бир қизиқ факт: ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасининг бир футболчиси Мессидан 23 та футболка сўради. Сабаби, агар 1 та футболка олсак талашиб, уришиб кетамиз, деб изоҳлади у.

Ўртоқлик учрашуви
Аргентина — Кюрасао 7:0
Голлар: Месси (20, 33, 37), Гонсалес (23), Фернандес (36), Ди Мария (78), Монтьель (87).
Аргентина: Мартинес, Армани, Монтьель, Отаменди, Песселья, Акунья, Фойт, Ди Мария, Дибала, Де Поль, Паласиос, Ло Чельсо, Мак Аллистер, Фернандес, Гонсалес, Месси, Мартинес.
Кюрасао: Ром, Гари, Мартина, ван Эйма, Флоранус, Трупе, Румерату, Северина, Анита, Бакуна, Живкович, Антониссе, Бакуна, Кювас, Горре, Янга.
Огоҳлантиришлар: Де Поль (81), Анита (82).
«Estadio Único de Santiago del Estero» стадиони

517 марта ўқилди