Англия Лига кубоги, 1/8 финал. «МЮ»дан ғалаба

Англия Лига кубоги

Туманли Альбионда Англия Лига кубоги мусобақаси старт олди. Куни кеча 1/8 финал баҳслари бўлиб ўтди. Кўпчиликнинг суюкли жамоаси «Манчестер Юнайтед» ўзида «Бернли» футболчиларини қабул қилди.

Муросасиз кечган беллашувда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, «қизил иблислар»нинг ғалабаси билан якунланди.

Ҳа, Англияда Жаҳон чемпионати ниҳоясига етгач, маҳаллий мусобақаларга дарҳол ижозат берилди.

Англия Лига кубоги тафсилотлари

Аввалига Эриксен 27-дақиқада ҳисобни очди. Томонлар танаффусга битта гол фарқи билан чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда «Манчестер Юнайтед» ўйинига яна шиддат қўша олди. Тинимсиз ҳаракатларнинг бири яна гол билан кунланди. Рэшфорд 57-дақиқада иккинчи голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа Эрик тен Хаг шогирдлари сўнгги еттита ўйинда 6 марта ғалаба қозонишди. Ягона мағлубият «Астон Вилла» жамоасидан қабул қилиб олинган. «Юнайтед»нинг навбатдаги ўйини 27 декабрь куни «Ноттингем Форест» клубига қарши кечади.

Унгача жамоа етарли тайёргарлик амалиётига эга бўлиб улгуради.

Англия Лига кубоги, 1/8 финал
Манчестер Юнайтед — Бернли 2:0
Голлар: Эриксен (27), Рэшфорд (57).
«Манчестер Юнайтед»: Дубравка, Уан-Биссака (Шоу, 72), Каземиро, Линделеф, Маласиа (Уильямс, 85), Эриксен, Бруну Фернандеш, Мактомини, Марсьяль (Эланга, 72), Рэшфорд (Фред, 85), Гарначо (Антони, 59).
«Бернли»: Пикок-Фаррелл, Робертс, Байер, Харвуд-Беллис, Матсен (Тэйлор, 90), Корк (Иган-Райли, 90), Гудмундссон, Браунхилл (Бастьен, 90), Каллен, Барнс (Туайн, 83), Бенсон (Чурлинов, 64).
Огоҳлантиришлар: Каллен (48), Антони (80), Бруну Фернандеш (89).
«Олд Траффорд» стадиони.

Ўқишга тафсия қиламиз:

«Челси» — «Манчестер Юнайтед» учрашуви таҳлили

628 марта ўқилди