Англия чемпионати тақвими, 1-тур

англия чемпионати тақвими

Англия Премьер-лигасида 2023 йил учун янги мавсум старт олди. Футбол ишқибозлари Туманли Альбион ўйинларидан баҳраманд бўладиган пайтлар бошланди. Дам олиш кунлари бир-биридан қизиқарли бўлган учрашувлар мухлисларни хурсанд қилишда давом этади. Эътиборингизга Англия чемпионати тақвими доирасидаги 1-тур анонсини ҳавола қиламиз.

Англия чемпионати тақвими ва 1-тур анонси

Дастлабки турнинг биринчи ўйинини «Бёрнли» – «Манчестер Сити» баҳси очиб беради. Гвардиола шогирдлари меҳмон мақомида бўлишади. Ундан кейин Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ўзида «Ноттингем Форест»ни қабул қилади. Бу йил Артета шогирдларининг ниятлар анча жиддий.

Яна бир пойтахт жамоаси «Тоттенхэм» сафарда «Брентфорд» меҳмони бўлади. Харри Кейннинг тақдирини ўзингиз биласиз.  «Манчестер Юнайтед» футболчилари ўз уйларида «Вулверхэмптон»ни кутиб олишади. Ниҳоят, «қизил иблислар» ҳам ўз суюклиларини қувонтирадиган онларни тақдим этишлари шарт.

Бу турда марказий ўйин бор. Лондонда «Челси» клуби «Ливерпуль»ни қабул қилади. Биринчи турдаёқ марказий беллашув кўпчиликнинг диққат марказида бўлиши турган гап. Чемпионлик учун доимгидек 4-5 та жамоа кураш олиб боради. Натижаларни кейинроқ билиб оламиз.

1-турнинг санаси ва бошланадиган вақтлари

Ўйинлар билан танишинг:

12.08.2023
00:00 Бёрнли – Манчестер Сити
16:30 Арсенал – Ноттингем Форест
19:00 Эвертон – Фулхэм
19:00 Брайтон – Лутон Таун
19:00 Шеффилд – Кристал Пэлас
19:00 Борнмут – Вест Хэм
21:30 Ньюкасл – Астон Вилла

13.08.2023
18:00 Брентфорд – Тоттенхэм
20:30 Челси – Ливерпуль

15.08.2023
00:00 Манчестер Юнайтед – Вулверхэмптон

Хуллас, буёғи қизғин беллашувларга бой бўлиши турган гап. Англия чемпионати тақвими бўйича маълумотларни ушбу сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

532 марта ўқилди