Биз XXI асрда яшаяпмиз. Кундалик ҳаётимиз электронлашиб бўлди. Ҳар куни у ёки бу кўринишдаги маълумотга дуч келамиз, уларни қайта ишлаймиз, кимгадир етказамиз ва ҳоказо. Ўзбек тили жуда бой тил. Юртимизда кирил ва лотин алифбосида ёзамиз ва ўқиймиз. Кимга қайси бири қулай бўлса ўшанда давом этаверади. Лекин, ўзбекча хатоларни тўғирлаш учун кўп тер тўкишга ёки катта тажрибага эга бўлиш талаб этилади. Шунақа пайтда «қани эди, битта комптьютер дастури бўлсаки, у орқали хато ёзилган матнни текшириб олсак», деймиз. Бугунга келиб бунақа муаммони ҳал қиладиган дастур ишлаб чиқилган.
Yurida-Orfo — ўзбекча хатоларни тўғирлаш дастури
Эътиборингизга «Yurida» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган Yurida-Orfo дастурини ҳавола этамиз. У орқали сиз ўзбек тилидаги ёзилган матнлардаги орфографик хатоларни кўриб оласиз. Фарқи йўқ: кириллда ёзилганми матн ёки лотин алифбосида. Икки оғиз бу дастурнинг имкониятлари ҳақида айтиб ўтсак:
– ҳудди Word сингари интерфейсга эга;
– ҳар қандай ҳажмдаги матн хатосини топиб беради;
– хато кетган сўзларга тўғри вариантларини кўрсатади;
– керак бўлса сўзнинг изоҳини тушунтиради ва маъносини кўрсатиб беради;
– транслитерация қилади. Кириллдан лотинга ёки тескарисни бажаради
— умуман, матнга алоқаси бор бошқа ишларни ҳам қилади.
Компьютерингизга бир марта ўрнатиб олсангиз кифоя. истаганингизча фойдаланаверасиз. Матнни Word дан олиб, бунга ташлайсиз, битта тугмани босиш оқали ишингизни бажараверасиз.
Ҳўш, Yurida-Orfo дастурининг қандай афзалликлари бор?
Бу компьютер дастури орқали оғирингиз енгил бўлади. Орфографик жиҳатдан тўғри ёзишга ўргатади. Қуйида унинг бир қатор устун жиҳатларини санаб ўтамиз:
– дастур кишининг имловий саводхонлигини яхшилайди;
– гап ёзаётганда сўзларни маъно жиҳатдан тўғри жойга қўлланишини кўрсатади;
– мақолалар, асарлар, маъруза ёки илмий ишлар, хизматга оид ҳужжатлар, хатлар, низом, йўриқномалар, маълумотнома, таҳлиллар, ҳисоботлар, далолатномалар ва бошқа нарсалар имловий жиҳатдан бехато ёзилишига ёрдамлашади;
– бильбордлар, баннерлар, деворий осма маълумотлардаги хато сўзлар ёзилишини олдини олади;
– толиқиш натижасида инсоний омилга кўра автоматик равишда ўтказиб юборилган хатога йўл қўймайди;
– қоғозни иқтисод қилади.
Бугунга келиб унинг базасида 1.700.000.000 (бир миллиард еттиш бз миллион) дан ортиқ сўз шакллари мавжуд.
Бу дастурнинг баҳоси — 333.000 сўмни ташкил қилади. Бизга мурожаат қилинг, компьютерингизга ўрнатиб берамиз. Ўзбекча хатоларни тўғирлаш дастури қўл остингизда бўлади.
Батафсил:
Веб сайт: http://yurida.uz
Телеграм: https://t.me/yuridaorfo
Телефон: 95-1425432
