Тошкентда backend курслари FinTechHub марказида

тошкентда backend курслари

Санъат ёки театр соҳасида «кадр ортида» ёки «саҳна ортида» деган иборалар бор. Бу шунақа нарсаки, одамлар фақатгина саҳнада ёки ТВда кўринган сиймоларнигина танишади, холос. Ўшаларни ўз суюклилари қаторига қўшишади. Аслида, асосий ишларни кадр ортидаги ёки саҳна ортидаги фидойи инсонлар қилаётган бўлади. Режиссер, композитор, стилист, монтажчи ва ҳоказо. Улар ҳақида кўп ҳам билаверишмайди. Сизга айтмоқчи бўлган дастурлаш соҳасида ҳам шунақа иш қиладиганлар бўлади. Уларни backend дастурчилар деб аташади. Тошкентда backend курслари деган мавзуда эътиборингизга FinTechHub лабораторияси ҳақида маълумот бериб ўтмоқчимиз.

Тошкентда backend курслари FinTechHub лабораториясидан бошланади

Дастурчи бўлиб етишаман, деган ёшларимиз аввалам бор ўз йўналишларини танлаб олишлари керак бўлади. Улар Frontend ва Backend дастурлашдан бирини эгаллашлари лозим. Бу икки тушунча доим бир-бири билан жуфт бўлиб юради. Алоҳида ҳолда мавжуд бўлмайди. Лекин, уларнинг фарқи бор. Келинг бу фарқни тушунтириб беришга ҳаракат қилайлик.

Frontend дастурчи саҳифаларни дастурлайди ва верстка қилади. Сайтда кўзингиз тушган барчаси: дизайн, тугмалар, варақлаш, схемалар ва ҳокозалар унинг зиммасида бўлади. Frontend дастурчининг вазифаси — веб сайтни саҳифалаш ва «тирилтириш»дан иборат. барча қурилмаларда равон ишлашни ҳам таъминлаши керак. У учун HTML, CSS ва JavaScript тилларни билиши шарт. Демак, Backend дастурчи бўлса бошқа ишни қилади.

Backend нима ва у ҳақида тушунча

Backend дастурчи веб сайтнинг ички функционал вазифаларига жавоб беради. У сервер билан мулоқотда бўлади. Яъни, сайтда кўринмайдиган маълумотлар билан ишлайди. У маълумотлар базасини яратади ва улар билан ишлайди. Ҳар хил ташқи хизматлар билан интеграция қилади. Хуллас, сайтнинг орқа тарафидаги ишларни қилади. Унинг ишларини оддий фойдаланувчи кўра олмайди. Айнан Backend дастурчининг хизматлари эвазига сайт ўз вазифасини бажараётган бўлади. Демак, кўриниб турибдики, бу тоифадаги дастурчисиз веб сайт ишламайди.

FinTechHub лабораториясида сиз backend курсларига ёзилишингиз мумкин. Бошида 2 ой, кейин 3 ойдан 8 ойгача барча сир-синоатларни ўзлаштириб оласиз. Сизга Python тилидан сабоқ беришади.

Кўп эшитгансиз, авваллари PHP деган дастурлаш тили анча машҳур эди. Лекин, ундаги камчиликлар, нуқсонлар ва хакерлар ҳуружига тез учраши туфайли эскираётгани боис кўпчилик Python тилида дастурлашга ўтмоқда. Бу тил жуда қулай ва энг муҳими хавфсизлик нуқтаи назаридан экспертларнинг ижобий баҳоларига сазовор бўлган. Шундай эса, FinTechHub ўқув марказида айнан шу тил ҳақида етук устозлардан дарс олишингиз мумкин.

Қайси кўринишда дарсга қатнашингиз ўзингизга боғлик. Онлайн ёки оффлайн, бунинг ўзингиз ҳал қиласиз. Биринчи бепул дарсга ёзилиб кўринг ва савияни ўзингиз ҳис этинг. Тошкентда backend курслари деб узоқларни излаб юриш шарт эмас. Метронинг «Космонавтлар» бекатидан 100 метр масофада жойлашган замонавий офисимизда сизни кутамиз.

Мурожаат учун

Телефон: 71-2038800
Веб сайт: fintechhub.uz

202 марта ўқилди