Таҳорат олаётганда оғиз чайқамоқ

таҳорат олаётганда оғиз чайқамоқ

25-боб

Таҳорат қилаётганда бурунга сув олиб қоқмоқ

161-ҳадис

Абу Ҳурайра (рз.)дан: “Жаноб Расулуллоҳ (сав): “Кимки таҳорат олса, бурнига сув олиб қоқсин. Кимки таҳорат ушатиб, кесак ишлатса, тоқ ишлатсин (учта)!” – деганлар (яна қ. 162).

26-боб

Кесакни тоқ ишлатмоқ

162-ҳадис

Абу Ҳурайра (рз.)дан: “Жаноб Расулуллоҳ (сав): “Агар бирортангиз таҳорат олсангиз, бурнингизга сув олиб қоқингиз. Кимки таҳорат ушатгач, кесак ишлатса, тоқ ишлатсин (3, 5 , 7 та). Агар қайси бмрмнгмз уйқудан уйғонсангиз, идишдаги сувга қўлни солмасдан аввал (уни қийшайтириб) қўлингизни уч марта ювингиз. Чунки бирортангиз қўлингизни қаерларга текканини билмайсиз”, — деганлар (яна қ. 161).

27-боб

Оёқларни ювмоқ

163-ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амрдан: “Бир сафарда Расулуллоҳ (сав) биздан кейинда қолдилар. Аср вақтида бизга етиб келдилар. Биз таҳорат олаётган эдик, оёқларни номигагина ювар эдик. Расулуллоҳ баланд овоз билан “Дўзах оташидан оёқ кафтларининг ҳолига вой!” деб 2 ёки 3 бор хитоб қилдилар” (яна қ 60).

28-боб

Таҳорат олаётганда оғиз чайқамоқ

164-ҳадис

Усмоннинг мавлоси Ҳумрондан: “Усмон (рз.) таҳорат учун сув келтиришни буюрдилар. Кейин идишни эгиб, қўлларига сув олиб, уч марта оғиз чайқадилар ва бурун қоқдилар, юзларини уч марта ювдилар, икки қўлни тирсаккача қўшиб уцч марта ювдилар. Сўнг: “Пайғамбар (ас)нинг шу таҳоратим каби таҳорат олаётганларини кўрдим. “Кимки шу таҳоратим каби таҳорат олса ва кўнглига дунёвий ишларни келтирмасдан намоз ўқиса, Аллоҳ таоло ўтган гуноҳларини кечириб юборади”, деб айтганлар”, (яна қ. 159).

29-боб

Товонларни яхшилаб ювмоқ

165-ҳадис

Муҳаммад ибн Зиёддан: “Абу Ҳурайра ва биз обдастадан таҳорат олаётган одамлар ёнидан ўтиб кетаётганимизда, Абу Ҳурайра уларга: “Таҳоратни мукаммал олингиз, ювадиганаъзоларни тўлиқ ювингиз, чунки Расулуллоҳ (сав): “ Ювилмай қолган товонлар дўзах ўтида қолади” деб айтганлар”, — дедилар”.

30-боб

Наълга (пойабзалга) масҳ тортмай, уни ечиб оёқларни ювиш

166-ҳадис

Убайд ибн Журайж Абдуллоҳ ибн Умарга қараб: “Эй Абу Абдураҳмон, сизда 4 та хислатни кўрдим, буларни шерикларингиздан бирортасида кўрмаганман”, — деди. “Нима экан улар, эй ибн Журайж?” – деди Абу Абдураҳмон. “Биринчидан, Каъбанинг фақат икки яманий деворинигина силаб қўясиз (қолган икки томонини силамайсиз). Иккинчидан, хром пойабзал киясиз (саҳобалар хром қилинмаган, юнгли пойабзал кийишган, хром қилинган пойабзални мол-дунёга берилган одамлар кияди, дейишган). Учинчидан, сиз сариқ бўёқ ишлатасиз, тўртинчидан, Маккада турган вақтингиздазулҳижжа ойи кирган куни одамлар талбия (лаббайка аллоҳумма лаббайка) айтишди, сиз айтмадингиз, сиз 8-зулҳижжа куни айтдингиз”, — деди ибн Журайж. Абдуллоҳ (рз.) бундай деб жавоб қилдилар: “Каъба девори масаласига келсак, Расулуллоҳ (сав)нинг шу икки яманий деб номланган девордан бошқасини силаганларини кўрмадим. Хром пойабзалга келсак, Расулуллоҳ (сав)нинг ҳам туки йўқ пойабзал кийганларини кўрдим, ўшанда уни ечиб оёқларини ювгандилар, ўшандай пойабзал кийишни яхши кўраман. Сариқ рангга келсак, Расулуллоҳ (сав)нинг сариқ бўёқ ишлатганларини кўрдим. Мен ҳам сариқ бўёқ ишлатишни яхши кўраман. Аммо талбия масаласига келсак, Расулуллоҳ (сав)нинг туяларига миниб, Мино йўлига чиқиб олгунларича (8-куни) талбия айтиб борганларини кўрмадим”.

224 марта ўқилди