Ўнг қўл билан таҳорат қилишдан қайтариш ҳақидаги ҳадисдан

ўнг қўл билан таҳорат

16-боб

Таҳорат учун ўзи билан бирга сув олиб юриш

Абу Дардоъ айтадилар: “Алқама ибн Қайс ироқликлардан: “Сизнинг орангизга Жаноб Расулуллоҳ (сав)нинг маҳсиларини, таҳорат сувларини, ёстиқчаларини кўтариб юрадиган зоти шариф борми?” – деб сўраганида, Абдуллоҳ ибн Масъуд: “Нега менинг ўзимдан сўрайсизлар?” – деган эканлар.

151-ҳадис

“Жаноб Расулуллоҳ (сав) қазои ҳожатга чиқсалар, мен вабир ансорий бола орқаларидан идишда сув олиб эргашиб борар эдик”, деб айтганди Анас”, — дейдилар Ато ибн Маймуна (яна қ. 150).

17-боб

Таҳорат пайтида анза (темир учли ҳасса) ва идишда сув тайёрлаб турмоқ

152-ҳадис

Анас: “Расулуллоҳ (сав) ҳожатхонага кирар эдилар, сўнг мен билан бир бола идишда сув ва анзаларини (ҳассаларини) ҳозирлаб турардик. Сув билан Расулуллоҳ мустаҳаб қилар эдилар”, — деганлар (яна қ. 150).

18-боб

Ўнг қўл билан таҳорат қилишдан қайтариш

153-ҳадис

Абу Қатодадан: “Расулуллоҳ (сав): “Агар бирортангиз идишдан сув ичсангиз, ичига пуфламангиз. Агар ҳожатхонага кирсангиз, олатингизни ўнг қўл билан ушламангиз ва ўнг қўл билан артмангиз!” – деган эканлар” (яна қ.154, 563).

19-боб

Олатни ўнг қўл билан ушлаб таҳорат ушатилмайди

154-ҳадис

Абдуллоҳ ибн Абу Қатоданинг отасидан: “Расулуллоҳ (сав): “Бирортангиз кичик ҳожатга борадиган бўлсангиз, ўнг қўл билан олатни ушламанглар ва ўнг қўл билан артманглар, сув ичаётган идишга пуфламанглар!”” – деган эканлар” (яна қ. 153).

20-боб

Тош ва кесак билан покланмоқ

155-ҳадис

Абу Ҳурайра (рз.)дан: “Жаноб Расулуллоҳ (сав) ҳожатга чиққанларида эргашдим. У ёқ-бу ёққа қарамай борар эдилар. У кишига яқин борганимда, “Менга тош келтир, истинжо (покланиш) қиламан”, — дедилар ёки шунга ўхшаш бир гап айтдилар. Кейин: “Суяк ёки тезак олибкелмагин!” – дедилар. Кийимим этагида тош териб келдим. Ёнларига тўкиб, у кишидан ўгирилиб турдим, қазои ҳожатдан кейин тошлар билан истинжо қилдилар” (яна қ. 3860).

21-боб

Мусулмон киши тезак билан артмайди

156-ҳадис

Абдураҳмон ибн Асваднинг отасидан: “Расулуллоҳ (сав) (таҳорат ушатиш учун) холироқ жойга борганларида менга учта тош топиб, келишни буюрдилар. Иккита тоштопдим, учинчисини топмадим, (ўрнига) бир тезакни олдим, уларни Расулуллоҳ (сав)га келтирдим. Икки тошни олдилар, тезакни ташладилар ва ”Бу макруҳ нарсадир (баъзи бир нусхада жинлар таомидир)”, — дедилар”.

22-боб

Таҳоратда аъзоларни бир мартадан ювмоқ

157-ҳадис

Абдуллоҳ ибн Аббосдан: “Расулуллоҳ (сав) таҳорат олаётиб, аъзоларни бир мартадан ювдилар”.

23-боб

Таҳоратда аъзоларни икки мартадан ювмоқ

158-ҳадис

Абдуллоҳ ибн Зайддан: “Расулуллоҳ (сав) таҳорат қилаётиб, аъзоларни икки мартадан ювдилар”.

24-боб

Таҳоратда аъзоларни уч мартадан ювмоқ

159-ҳадис

Усмон (рз.)нинг мавлоси (озод қилган қули) Хумрондан: “Усмон (рз.): “Идишда сув келтиринг!” – дедилар. Сўнг идишни уч марта эгиб, қўлларини ювдилар. Кейин ўнг қўлни идишга тиқиб, (сув олиб) уч марта оғиз чайқадилар, кейин уч марта юзларини ювдилар, кейин икки қўлларинитирсагигача уч марта ювдилар,кейин бошга масҳ тортдилар, кейин оёқларини уч марта товонгача ювиб, Расулуллоҳ (сав): “Кимки шу таҳоратим каби таҳорат олса ва кўнглига дунёвий ишларни келтирмасдан, кейин икки ракъат намоз ўқиса, ўтган гуноҳлари кечирилади”, деб айтдилар”, — дедилар” (яна қ. 160, 164, 1934, 6433).

160-ҳадис

Иккинчи бир ривоятда Ҳумрон: “Усмон таҳоратдан бўшагач: “Аё,, мен сизларга бир ҳадис айтаман, (Қуръони каримда) бир оят бўлмаганда эди, уни сизларга айтмас эдим, уни Расулуллоҳ (сав)дан эшитганман. “Киши яхшилаб таҳорат олиб, намоз ўқиса, унинг у намоз билан бу намоз ўртасидаги гуноҳлари намозни ўқиб бўлгунча кечирилади”, — дедилар”, — деди. Урва ибн Зубайр: “Ҳалиги Усмон эслаган оят “Аллоҳ нозил қилган илмниберкитувчиларга…” (“Бақара” сураси, 169-оят), деган оят эди”, — дедилар (яна қ. 159).

259 марта ўқилди