256-ҳадис
Абу Жаъфарга Жобир (рз.) бундай деган эканлар: “Ёнимга амакиваччанг (Ҳасан ибн Муҳаммад, Ҳазрат Алининг Фотимадан бошқа хотинидан туғилган бола) келди. “Жимоъдан сўнг қандай ғусл қилинади? – деб сўради. Расулуллоҳ (сав) 3 ҳовуч сув олиб, бошларига қуяр эдилар, сўнг баданларини ювар эдилар”, — дедим. “Менинг сочим кўп”, — деди. Ҳасан “Расулуллоҳ (сав)нинг сочлари сеникидан ҳам кўп эди”, — дедим унга” (яна қ. 252).
5-боб
Бир марта ювмоқ
257-ҳадис
Маймуна (рз.)дан: “Расулуллоҳ (сав)га ғусл қилишлари учун сув қуйдим. Икки қўлларини бўғинигача 2-3 марта ювдилар. Кейин чап қўлда сув олиб, мустаҳаб қилдилар, сўнг ўша қўлларини ерга суртдилар-да, ювиб ташладилар. Шундан сўнг оғиз ва бурун чайқадилар, юзларини, икки қўлларини тирсагигача ювдилар. Кейин баданларига сув қуйдилар. Сўнг четга чиқиб оёқларини ювдилар” (яна қ. 249).
6-боб
Ғуслни хушбўйликлар ишлатишдан бошламоқ
258-ҳадис
Ойша (рз.) бундай деганлар: “Расулуллоҳ (сав) жимоъдан кейин ғусл қилсалар, ҳилоб (муаттар суюқлик) га ўхшаш бирор хушбўйлик олиб келмоқни буюрар эдилар. Уни кафтларига қуйиб, аввал бошларининг ўнг қисмига, сўнг чап қисмига суртар эдилар” (бир йўла икки кафтлари билан ҳам суртар эдилар, дейишади).
7-боб
Жимоъдан кейин ғусл қилиш вақтида оғиз ва бурун чайқашнинг ҳукми
259-ҳадис
Ибн Аббосга Маймуна (рз.) бундай ривоят қилганлар: “Расулуллоҳ (сав) жимоъдан кейин ғусл қилдилар. Аввал олатларини ювдилар, кейин деворга ишқаб, ювиб ташладилар, сўнг намозга таҳорат олгандек, таҳорат олдилар. Таҳорат қилиб бўлгач, оёқларини ювдилар” (яна қ. 249).
9-боб
Жимоъ қилган киши, агар қўлига ифлос тегмаган бўлса, қўлини ювмай туриб сувга тиқиши мумкинми?
Ибн Умар ва Баро ибн Озиб (рз.) қўлларини ювмасдан сувга тиқдилар, кейин таҳорат олдилар. Ибн Умар ва Ибн Аббос ғусл қилаётганда бадандан тушаётган сувнинг қисман тоза сувга сачрашининг зарари йўқ, дебҳисоблашди.
261-ҳадис
Ойша (рз.) бундай деганлар: “Расулуллоҳ (сав) билан бирга бир идишдан сув олиб ювинар эдик, қўлларимизни идишга галма-гал тиқар эдик” (яна қ. 250).
262-ҳадис
Ойша (рз.): “Расулуллоҳ (сав) жимоъдан сўнг ғусл қилсалар, аввал қўлларини ювар эдилар”, — деганлар.
263-ҳадис
Ойша (рз.): “Расулуллоҳ (сав) ва мен жимоъдан сўнг бир идишдан сув олиб, ювинар эдик”, — деб айтганлар.
264-ҳадис
Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Жубайр: “Мен Анас ибн Моликнинг ” Расулуллоҳ (сав) ва хотинлари биргаликда бир идишдан сув олиб, ғусл қилишар эди”, — деганини эшитдим. Шунда Муслим: “Жимоъдан сўнг” сўзини қўшиб қўйди”.