Тошкентда Frontend курслари FinTechHub лабораторясида

тошкентда frontend курслари

Биз шундай асрда яшаяпмизки, ундаги ўзгаришлар кун сайин амалга ошмоқда. Кеча ишлаб турган ғоялар, қарашлар ёки услублар ҳеч қанча вақт ўтмасдан эскирмоқда. Замон янги трендларни оммага чиқармоқда. Бу ҳамма соҳага тегишли бўлиб қолди. Айниқса, ахборот коммуникацион технологиялар соҳаси дунёга кўп янгилик ва ихтироларни бермоқда. Дастурчиларга бўлган талаб ортмоқда. Компьютерлар учун десктоп дастурлар, Интернетда веб сайтлар ва мобил иловалар куни тартибимизнинг ажралмас қисмига айланди. Frontend, Backend, Mobile деган иборалар тобора кўп қўлланилмоқда. Бугун Тошкентда Frontend курслари ҳақида сўз юритамиз.

Тошкентда Frontend курслари FinTechHub.uz сайтида

Илм олиш борасида бугунги ёшларга тенг келиб бўлмайди. Улар ҳар куни ахборот оқимини қабул қилиш билан бирга, IT билимларни ҳам мукаммал ўрганишмоқда. Бу албатта яхши, чунки бекорчилик ҳар жиҳатдан бизнинг халққа тўғри келмайдиган нарса. Бирор касб устаси бўлиб етишиш, эртага тирикчилик учун замин ҳозирлаши ҳақиқатлир. Шундай экан, IT билимларни олиш бугуннинг долзраб вазифаси ҳисобланади. Бугунга келиб, Web-дастурлаш бу йўналишнинг энг ривожланган қисми бўлиб улгурди. Уни дастурчилар тилида Frontend ва Backend деб аташади. Backend асосан веб сайтларнинг ички кўриниши, яъни сервер тарафдан ишласа Frontend ташқи кўринишга ишлайди.

Frontend дастурлаш ҳақида

Келинг, бу сўзнинг маъносини тушунтириб беришга ҳаракат қилайлик. Frontend — бу фойдаланувчи учун ва у кўриб турадиган интерфейс (кўриниш) дегани. Яъни, веб сайт ёки мобил илованинг инсон кўзи кўриб турган қисмига айтилади. Дизайн, банер, навигация, тугма ва ҳаволаларни босиш ва ҳоказо. Фойдаланувчи нима кўриб утрган бўлса ўша нарса Frontend дейилади. У маҳсулот ёки хизмат тури ҳақидаги мантиқ билан боғлиқ бўлади. Мижоз тарафида «лаббай» деб, «мулоқот» қилади ва сервер билан алоқада бўлиб туради. Сервер билан алоқа қисмини Backend-дастурчилар ёзишади.

Frontend дастурчилар ишлатадиган энг асосий меҳнат қуроллари — инструментлар бу HTML, CSS ва JavaScript ҳисобланади.

— HTML бу саҳифалар тизими («структураси») ва контент учун;
— CSS бу ташқи кўринишни (ранг, ҳажм, ўлчам ва ҳоказо )услубий жиҳатдан тўғирлаш учун;
— JavaScript бу интерфаол қўшимчаларни қўшиш учун.

Ҳудди шу асбоб-ускуналари мобил иловаларни яратишда ҳам ишлатилади.

FinTechHub лабораториясидаги Frontend курслари ҳақида

Frontend бўйича ҳозирги кунимиздаги энг охирги технологиялар айнан FinTechHub лабораториясида ўқитилади. Ҳафтасига 3 кун давомида бу соҳадаги илғор илмларни ўзлаштириб оласиз. Кунига 2 соатдан машғулотлар олиб борилади. Курснинг 4-ойидан бошлаб, StartUp гуруҳимизда янгидан лойиҳаларни ўзингиз ишлаб чиқишни бошлайсиз. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Реал лойиҳаларимзга қўшилиб ишлайсиз. Бунақа лойиҳалар эса бизда жуда кўп.

Марҳамат, агар сизга курсларимиз қизиқ бўлса, бизга мурожаат қилинг. Биринчи бепул дарсимизда иштирок этинг, кўзинги билан кўринг. Аминмизки, фикрингиз ўзгаради. Ҳеч нарса йўқотмайсиз. Тошкентда Frontend курслари сизнинг қўлостингизда. Истасангиз онлайн, истасангиз оффлайн форматда.

Мурожаат учун:

Телефон: 71-2038800
Вею сайт: fintechhub.uz

434 марта ўқилди