Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари Unired иловасида

россиядан ўзбекистонга пул ўтказмалари

Бугунги кунга келиб бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга пул юбориш кундалик ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланиб бўлди. Технологияларнинг ривожи, молиявий имкониятларнинг кенгайиши туфайли бу иш янаям осонлашиб улгурди. Халқаро пул ўтказамаларга ихтисослашган платформалардан бири бўлган Unired мобил иловаси шулар жумласига киради. Ушбу илова орқали Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари бир зумда амалга оширилади.

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари энди фоизсиз

Unired — бу замонавий мобил қурилмаларда ишлайдиган ва тезкор равишда пулларни ўтказадиган мобил илова ҳисобланади. У оддий, аммо жуда ишончлидир. Анъанавий усуллар дея ҳисобланган банкдан пул юбориш ёки электрон тўловлар тизимидан фарқли ўлароқ, Unired тезкор тарзда пулларни кўчириб беради. Энг қизиғи — ҳамма амаллар комиссиясиз амалга оширилади. Уни ишлатиш қулай. Пул кўчириш учун бир нечта тугмаларни босиш кифоя. Шу қадар ишлаш соддаки, оддий фуқаро ҳам уни тушуна олади. Бундан ташқари, мазкур илова бир қатор тўловларни қилиш ва маблағларни қабул қилиш вазифаларини ҳам бажаради. Банк карталари ва электрон ҳамёнлар киритилса кифоя.

Лекин, энг муҳим жиҳати бу пулларингизнинг хавфсиз таъминотидир. Unired ўз фойдаланувчиларининг маблағлари ва карталарини ҳимояда сафлайди. Илова маълумотларни шифрлаш бўйича юқори технологиялардан фойдаланади. Бу эса, маълумотларни ҳакерлар ёки ёмон ниятли шахслардан ҳимоя қилади. Келинг, унинг асосий вазифалари («функциялар») ва имкониятларини санаб ўтсак.

Unired иловасиниинг устунлик жиҳатлари

Мазкур илова асосан Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари бўйича қулайликларни тақдим этади. Шу билан бирга ишончли ҳамдир. Фойдаланувчилар Ўзбекистондаги ўз яқинларига пулларни осон ва тезда юбора олишади. Бунинг учун банкга боришга ёки почта хизматларига ҳожат йўқ.

Илованинг устунликлари:

— сўмнинг Россия рублига нисбатан Ўзбекистондаги энг юқори курсига эга;
— ҳар бир ўтазмаларда ҳеч қанақа комиссия харажатлари йўқ;
— 0% ли ўтказмалар;
— Ўзбекистондаги бир қатор хизматларга Россиядан туриб тўлаш мумкин;
— болалар боғчаси ва мактабларга ҳам тўлов қилиш мумкин;
— юртимиздан туриб Россиядаги карталарга пул кирим қилиш имкони бор;
— ўзимизнинг Uzcard ва Humo карталаримиз билан ҳеч қандай чекловларсиз ишлайди;
— ва ҳоказо.

Қайдай фойдаланиш мумкин?

Бунинг учун мобил иловани андроид платформаси учун Google Play’дан iOS учун App Store’дан юклаб олиш керак бўлади. Кейин эса рўйхатдан ўтилади. Сўраладиган нарсалар тақдим этилади. Чунки, сиз жисмонан мавжуд эканлигингизни тасдиқлашингиз лозим. Банк карталари киритилади. Россиянинг рубль картаси ёки Ўзбекистоннинг сўм карталари.

Шахс тасдиқлангандан кейин барча функциялари ишга тушади. Унинг қулайликларини ўзингиз ҳис қилишингиз мумкин.

Марҳамат, иловани юклаб олинг ва ўз яқинларингизга ишончли ва хавфсиз тарзда пулларни юборинг.

Батафсил:

Веб сайт: unired.uz

519 марта ўқилди