Чорвоқда дачалар топиш портали

чорвоқда дачалар топиш

Қишнинг ҳам ўзига яраша гашти бор. Айниқса қор қалин ёғса ва у анча пайт эриб кетмаса. Бунақа пайтда дам олиш кунлари кўпчилик дам олишни истайди. Чорвоқда дачалар топиш пайига тушади. Бугун эътиборингизга Dachatop.uz портали ҳақида маълумот бермоқчимиз. Ҳа, у ҳақида қиш фаслида ҳам билиб олсангиз кам бўлмайди. Чунки, тоққа бориб дам олмоқчи бўлсангиз яхши дачаларни барибир излайсиз.

Шундай экан, Dachatop.uz сайтига киринг ва ўзизга ёққанларини танлаб олаверинг. Нархлари чўнтакка қараб ҳар хил «диапазон»да кўрсатилган.

Ёз фаслида Чорвоқда дачалар топиш қандай эди?

Жазирама ёз бошланиши билан ҳамма салқин, баҳаво, гўзал манзарали жойларга дам олиш учун боришга ошиқади. Дам олишни эса дачаларсиз тасаввур қилиш қийин. Аммо, тоза, покиза ва ҳамёнбоп дача топиш ҳам онсон иш эмас, айниқса ёз ойларида.

Интернет орқали дачаларга буюртма бериш бир қарашда оддийдек туйилади, аммо сиз кориб турган суратдаги дача сиз ҳоҳлаётган кунларда ҳар доим ҳам бош бўлавермайди?! Уларнинг ҳар бирига телефон қилиб сўраб чиқиш ноқулайлик тугдириши аниқ. Бундан ташқари суратдаги дачалар ҳар доим ҳам реал ҳолатга тогри келавермайди.

Масалан суратда каттароқ кўринган жой аслида кичкина, сарамжон жой аслида бетартиб ёки янги кўринган жой анча эскириб кетган бўлиши мумкин. Бунинг устига, Интернетдаги барча дача элонлари ҳам ишонарли эмас! Сиз Интернет орқали жуда ҳашаматли дачани арзон нархга топдингиз. Эгаси билан тўғридан тўғри гаплашаяпман шунинг учун арзон деб ўйларсиз?! Афсуски бу тузоқ болиши ҳам мумкин. Кўп ҳолатларда сиздан олдиндан тўловни олиб, сизни алдаб кетишади. Бундай вазиятлар афсуски жуда ҳам кўп.

Бу каби муаммоларга душ келишни истамайсизми?!

Унда Dachatop.uz ни танланг! Қулай вебсаҳифа ва илова орқали ўзингизга ёққан дачани барча тоғли ҳудудлар бўйлаб онсонгина танлашингиз ва дачаларнинг бош кунларини онлайн билишингиз мумкин. Шунингдек, дачаларга буюртма бериш учун танимаган одамингиз билан телефонда гаплашиш ёки узоқ йўл юриб дачани кўришга боришингиз шарт эмас.

Шунчаки шаҳардаги офисга келиб буюртма беришингиз мумкин. Энг муҳими, нархлар ҳамма учун бирдек, ҳамёнбоп бўлиб, сизнинг истак ва талабларингизга биноан жамоамиз томонидан текширилган, ишончли, покиза дачалар таклиф қилинади. Агарда сиз буюртма берганингиздан сўнг узрли сабабга кўра бора олмасангиз, вазиятдан келиб чиққан ҳолда сизнинг олдиндан тўловингиз қайтариб берилади ёки бошқа кунга кўчириб берилади.

Dachatop.uz – DACHA TOPишни бизга қўйиб беринг!

Мурожаат учун:

Веб сайт: dachatop.uz
Телефон: 71-2008011
Телеграм: https://t.me/+UCqOdf1kjD_XG1lB
Инстаграм: https://www.instagram.com/dachatop.uz

652 марта ўқилди