AFC U20 Asian Cup. Ўзбекистон — Австралия учрашуви шарҳи

ўзбекистон австралия учрашуви

Ўзбекистон давлати мезбонлик қилаётган AFC U20 Asian Cup мусобақаси ўзининг қизғин палласига кириб улгурди. Чораак финал баҳсларидан ўрин олган Ўзбекистон — Австралия учрашуви ниҳоясига етди. Унда 1:1 (пенальтилар бўйича 5:4) ҳисоби қайд этилиб, ўзбекистонлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборингизга ушбу ўйин шарҳини ҳавола этамиз.

Ўзбекистон — Австралия учрашуви ҳақида

Тошкентдаги «Миллий» стадионида ўтган ўйиннинг асосий бўлимларида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармагач, беллашув тақдири пенальтилар сериясида аниқланди.

Демак, биринчи бўлимда томонлар дарвоза даҳлсизлигини таъминлар беришди. Икки терма ҳам ҳужумлар уюштирди, аммо тўп дарвозага бориб тушмади. Барча масала иккинчи бўлимга қолди. Танаффусдан кейин бизнинг футболчиларда имкониятлар пайдо бўлди. Мухлислар ҳам ўз суюклиларини қўлллаб-қувватлаб туришди. Лекин, биринчи бўлиб ҳисоб очиш Австралия футболчиларига насиб этди. 77-дақиқада улар тўпни жарима майдончасига узатишди. Ҳеч кимга тегмаган тўп якунда Попович оёғига бориб тушди. У эса 1 метрлар чамаси масофадан Боймуродовни доғда қолдириб, ҳисобни очди. Бизнинг ҳимоячилар қандайдир тушунмовчилик сабаб тўп йўлига ғов бўла олишмади. Стадион бир лаҳзага жим бўлиб қолди.

Аммо, орадан 2 дақиқа ўтиб, Ўзбекистон ҳисобни тенглаштирди. Ўнг қанотдан ҳужум бошлаган ва якунда жарима майдончасига ёриб кирган футболчиларимиз имкониятни кўкка совуришмади. Абдураҳматов чап оёғи билан йўллаган зарбаси Варшавскининг чап қўллари отилганда етмайдиган бурчакка бориб тушди. Ҳисоб тенглашди, 1:1. Стадион ларзага келди. Ўйин сурати ўсишда давом этди. Австралия олдинга ўтиш учун ҳаракат қилди. Бизнинг терма ҳам ҳамма масалани асосий бўлимларда ҳал қилишга интилди. Аммо, 90 дақиқада ҳисоб ўзгармасдан қолди.

Қўшимча бўлимлар ва пенальтилар серияси

Ўзбекистон ёшлар термаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўйин суратини тушириш ва ҳимояни мустаҳкамлаш учун керакли алмаштириларни амалга оширди. Бу иш берди. Ҳимояни мустаҳкамлаб, футболчиларимиз ҳужумга зўр бериб туришди. Қўшилган икки 15 дақиқалар ҳам голсиз тугади. Барчаси пенальтилар сериясига бориб тақалди.

Бизникилар хотиржам эдилар, ўша онларда. Бу ўз аксини кўрсатди. Тепилган 10 та зарбанинг 9 тасиси гол билан якунланди. Австралия етакчиси Адриан Сегичич ура олмаган пенальти ҳисобига, бизнинг йигитлар ғалабани қўлга киритишди. Чунки улар ҳамма зарбани бехато ижро эта олишганди. Бу ғалаба Ўзбекистон U20 термасини Жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Барчанинг кўзида қувочли онларни илғаб олиш қийин эмасди.

AFC U20 Asian Cup, чорак финал
Ўзбекистон — Австралия 1:1 (пенальтилар бўйича 5:4)
Голлар: Попович (77) — Абдураҳматов (79)
Ўзбекистон: Боймуродов, Ҳусанов, Ўрозов, Холдорхонов, Асқаров, Раҳманалиев, Абдураҳматов, Файзуллаев, Ортиқбоев, Маҳамаджонов, Эсанов
Австралия: Варшавски, Ровлинс, Траинтис, Доннел, Оливейра, Лопане, Попович, Сегечич, Маданҳа, Форде, Дрюв.

1 746 марта ўқилди