«Марсель» — ПСЖ учрашуви шарҳи

марсель псж учрашуви

Франция чемпионатининг 25-туридан ўрин олган «Марсель» — ПСЖ учрашуви ниҳоясига етди. Унда 0:3 ҳисоби қайд этилиб, парижликларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг тўлиқ шарҳи ва статистикаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

«Марсель» — ПСЖ учрашуви ҳақида

Беллашув кутилганидек, кескин курашлар остида бошланди. 25-дақиқада Мбаппе гол уриб, ҳисобни очди. Майдон марказида бўшлиқ юзага келганди. Месси тўпни яхши қабул қилиб, очилиб бораётган Килианга узатиб берди. Франция терма жамоаси ҳужумчиси бирга-бир чиқиб, дарвозабон Лопесга имкон қолдирмади. 29-дақиқада эса Месси иккинчи голни урди. Бу ерда ҳам Мбаппе қанотда тўпни Нуну Мендешдан олиб қўйди ва рақибнинг оёқлари орасидан узатмани амалга оширди. Жарима майдончасида Лео йўналишни буриб қўя қолди ва тўп дарвозадан жой олди.

Иккинчи бўлимда ҳам сермаҳсуллик давом этди. 55-дақиқада яна гол критилди. Мазкур вазиятда ҳам аргентиналик юлдуз тўпни франциялик юлдузга ажойиб тарзда тўпни етказиб берди. Мбаппе эса оширмани тўхтатмасдан зарбага айлантириб, учинчи голни урди. Амалда ўйин тақдири ҳал бўлди. Энг қизиғи — «Марсель» ажойиб ўйин кўрсати, аммо унгача ПСЖ юлдузлари керакли ишни қилиб бўлишганди.

Ўйиндан кейин фикрлар ва статистка

Баҳс тугагач, майдон эгалари бош мураббийи Тудор қуйидаги гапларни айтиб ўтди: «Мбаппе барибир гол уриш учун ўзига мос ҳудуд топарди. У бошқа сайёранинг футболчиси. ПСЖ ўйинчилари яхшироқ югуришди. Натижа ҳам шунга яраша бўлди», — дейди у.

Дарвоқе, бу иқтидор эгаси ПСЖ учун 200-голини урди ва Каванига етиб олди. Эдинсон 301 та ўйинда 200 та гол урган бўлса, Килиан 246 та ўйинда шунча гол урди. Бу мавсумдаги 29 та учрашувида 29 та гол уришга эришди.

Месси бўлса ушбу клуби билан 20 та ўйинда 12 та гол ва 12 та узатмани амалга оширди. Лионель жами клублар билан 840 та ўйинда майдонга тушди ва 700 та гол ура олди. Бу ғалабадан сўнг Париж жамоаси «Марсель»дан 8 очкога ўтиб кетди ва етакчиликни мустаҳкамлади. «Марсель» — ПСЖ учрашуви ҳақида қисча шарҳимиз шундан иборат.

Қайднома билан танишинг

Франция чемпионати, 25-тур
Марсель — ПСЖ 0:3
Голлар: Мбаппе (25), Месси (29), Мбаппе (55).
Марсель: Лопес, Нуну Тавареш, Колашинац, Байи (Клосс, 66), Балерди, Малиновский (Унаи, 81), Верету, Ронжье, Гендузи, Санчес (Витинья, 81), Ундер (Пайет, 81).
ПСЖ: Доннарумма, Мукиеле (Заир-Эмери, 61), Рамос, Маркиньос, Кимпембе (Данилу Перейра, 16), Мендеш (Бернат, 76), Верратти, Фабиан Руис, Витинья, Месси, Мбаппе.
«Оранж Велодром» стадиони

656 марта ўқилди