Испания чемпионатининг қолдирилган 17-турида битта ўйин бўлиб ўтди. Унда Мадриднинг «Реал» жамоаси «Валенсия» клубини қабул қилди. Қизиқарли ўтган беллашувда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, «Қироллик клуб» ғалабаси билан якунланди. Эътиборингизга «Реал» Мадрид — «Валенсия» учрашуви шарҳи ҳақида маълумот берамиз.
«Реал» Мадрид — «Валенсия» учрашуви ҳақида батафсил
Демак, жамоалар биринчи бўлимда ҳисобни оча олмадилар. Танаффусдан сўнг, икки жамоада ҳам мураббийлар бир қатор кўрсатмаларни беришди. Майдон эгалари ундан фойдаланиб ҳисобни очишди. 52-дақиқада Асенсио жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, ордан икки дақиқа ўтиб, Винисиус Жуниор ҳисобни йириклаштирди. Томонлар бошқа гол уришнинг уддасидан чиқишмади. Лекин, шунинг ўзи ҳам Анчелотти шогирдларига 3 очкони тақдим этди.
«Реал» клуби мазкур рақибига қарши 2008 йилдан бери ўз уйида мағлуб бўлмаяпти. Шу вақт ичида ўтказилаётган ўйинлар бўйича умумий ҳисоб 13:1 мадридликлар фойдасига бўлиб турибди.
Икки оғиз жароҳатлар ҳақида
Бу баҳсда Карим Бензема жароҳат олди. Унинг ўзи 60-дақиқада заҳирага олинишини сўради. Чунки, оёғининг орқа томонида оғриқ ҳис қилди. Унинг ўрнига Родриго майдонга тушди. Чиқиб кетаётиб жиддий шекилли бошини силкитди. Бундан ташқари, Эдер Милитао ҳам жароҳат олди.
«Милитао якшанбагача тузалмаса керак. Бенземани енгил жароҳат», — деди бош мураббий Карло Анчелотти.
Ўйин қайдномаси билан билан танишинг
Испания чемпионати, 17-тур
Реал Мадрид — Валенсия 2:0
Голлар: Асенсио (52), Винисиус Жуниор (54).
Реал Мадрид: Куртуа, Начо, Рюдигер, Милитао (Карвахаль, 36), Камавинга, Модрич (Вальверде, 66), Кроос (Тчуамени, 66), Себальос, Бензема (Родриго, 60), Асенсио, Винисиус Жуниор.
Валенсия: Мамардашвили, Фулькье, Габриэл Паулиста, Диакаби, Гайя, Гильямон, Алмейда (Мориба, 70), Муса (Джемерт, 75), Кастильехо (Маркос Андре, 58), Кавани (Франсиско Перес, 75), Лино (Тони Лато, 70).
Огоҳлантиришлар: Начо (33), Бензема (45), Диакаби (60), Асенсио (62).
Четлатиш: Габриэл Паулиста (72).
«Сантьяго Бернабеу» стадиони.
