Роналду «Манчестер Юнайтед»нинг қайси ўйинида бир қизчага қўл силтаб кетди?

манчестер юнайтед

Европа Лигаси мусобақаси қизқин паллага кириб улгурди. УЕФА тасарруфидаги барча омадли жамоалар ўз омадларини синашни бошлашди.  Гуруҳ босқич 2-турда Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси сафарда «Шериф» меҳмони бўлди. Молдова давлатининг «Зимбру» стадионида кечган ўйинда 0:2 ҳисоби қайд этилиб, Манчестер шаҳри вакилларининг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, 17-дақиқада Санча ҳисобни очди. Киритилган голдан кейин баҳс инглизлар устинлигида давом этди. Кетма-кет голли вазиятлар содир этилди. Аммо, рақиб ҳимоячилари дарвоза даҳлсизлигини сақлаб туришнинг уддасидан чиқишди. Барибир, 39-дақиқага келиб португалиялик юлдуз Криштиану Роналду пенальтидан иккинчи голни киритди. Меҳмонлар ғалаба сари катта қадам ташлашди. Амалда эса ушбу гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

«Манчестер Юнайтед» жуда муҳим уч очкони қўлга киритди. Клуб ўз гуруҳида очко йиғишини бошлади.

Учрашувдан сўнг стадионга ташриф буюрган молдовалик маҳаллий бир қиз — футбол ишқибози Роналду билан расмга тушишни истаганди. Аммо Криштиану унга қўл силтаб, бирга суратга тушишни истамади. Мухлиса қиз эса, дунёнинг юлдузининг бу хатти-ҳаракатларига тушуна олмай лол бўлиб қолди. Буни эса, дарҳол фоторепортерлар пайқаб қолишди.

Бугунга келиб мазкур фото бутун Интернет бўйлаб тарқаб кетди. Кимгадир бу маъқул келган бўлса, кимдир Португалия миллий терма жамоаси сардорининг бу қилиғини қоралади. Машҳур инсонларда бунақа ҳолатлар учраб туради. Доим ҳам руҳиятни назорат қилиб бўлмайди.

Европа Лигаси, 2-тур
E гуруҳи
Шериф — Манчестер Юнайтед 0:2
Голлар: Санчо (17), Роналду (39, пенальти).
Шериф: Коваль, Зоури, Раделич, Кики, Кпозо, Бадоло, Киабу, Диоп, Атьемвен (Мудасиру, 81), Уаттара (Пернамбуко, 73), Рашид (Фелипе Визеу, 73).
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Диогу Далот (Шоу, 70), Варан, Мартинес (Магуайр, 90), Маласиа, Эриксен, Бруну Фернандеш, Мактомини (Каземиро, 46), Роналду (Эланга, 81), Санчо, Антони (Гарначо, 90).
Огоҳлантиришлар: Кпозо (38), Атьемвен (63).
«Зимбру» стадиони.

437 марта ўқилди